close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Машҳур кардиолог нима учун бизда гипертония касалига дучор бўлганларнинг соғайиб кетиш учун имконияти йўқлигини айтди

Юрий Пя – соғлиқни сақлаш аълочиси, «Соғлиқни сақлашнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти, «Парасат» ордени, «Йил ватанпарвари – 2017» унвони, «Қазақстанның Еңбек Ері» унвони (Қозоғистонда энг олий мукофот), кардиология соҳасида кўплаб халқаро мукофотлар соҳиби.

Юрий Пя – камтарона турмуш кечирадиган ва доимо одамларга ёрдам бериш истагида бўлган ўзгача бир кардиолог. Бу қорли қишда бутун дунёга машҳур кардиолог ўзи ва унинг ҳамкасблари ҳар куни болалар ва катталар ҳаётини сақлаб қоладиган ва у томонидан бошқариладиган Кардиожарроҳлик маркази ёнидаги майдонда қор тозалашарди. Юрий Пянинг кардиология маркази дунёдаги энг яхши марказлардан бири ҳисобланади, у ерда нафақат Қозоғистон фуқаролари, балки чет элдан келган беморлар ҳам даволанади. Марказда сунъий юрак трансплантация технологиясини ишлаб чиққан муаллифдан кейин биринчи марта сунъий юрак трансплантацияси ўтказилди, бунинг натижасида минглаб одамлар қутқариб қолинди.
Юрий Пянинг асосий хислатларидан бири бу – ҳар қандай ёлғон ва алодовни, айниқса, гипертония ва юрак патологиялари соҳасида қабул қилмасликдир. У ҳақиқий шифокор сифатида Гиппократ қасамига қатъий риоя қилади, бу ҳозирги кунда камдан-кам учрайдиган ҳолатдир.
Шу сабабли дунёга машҳур кардиологнинг Қозоғистонда тиббиётнинг аҳволи ҳақидаги баёнотини – у КАМИДА ЙИГИРМА ЙИЛ ОРТДА ҚОЛАЁТГАНИ ва бу ерда гипертония касалига дучор бўлганларнинг соғайиб кетиш учун имконияти йўқлиги ҳақидаги фикрини эшитиш хавотир уйғотади.
Биз машҳур кардиологдан ушбу мавзуда интервью олиш учун кўп ҳаракат қилдик. Қуйида шифокорнинг биз берган саволларга жавобларини келтириб ўтамиз.
- Юрий Владимирович, Қозоғистон тиббиёти ҳақидаги фикрларингизга изоҳ бера оласизми?
- Ҳа, албатта. Мен доим тўғри ва очиқ гапираман. Афсуски, Қозоғистон тиббиёти ҳозир амалда деярли йўқ деса ҳам бўлаверади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мавжуд, лекин бу тиббиёт эмаслиги аниқ. Поликлиника ва касалхоналарда сокин даҳшат кузатилмоқда. Ҳамма нарса талон-тарож қилинган, шифокорлар ёки шарти кетиб парти қолган қариялар, ёки умуман тажрибасиз ғўр ёшлар. Озгина бўлса ҳам саводи бор шифокорлар пуллик клиникаларга ўтиб кетган. Лекин у ерда ҳам даволаш йўқ, ҳақиқий тижорат билан шуғулланилади, холос. Шифокорларнинг 90%и, агар бундан кўп бўлмаса, сотиладиган. Уларни қизиқтирадиган нарса беморни қандай қилиб даволаш эмас, балки ундан имкон қадар кўпроқ пул «сўриб» олишдир.
Шифокорлар, масалан, тиббиёт фанлари номзодларининг нархларига қаранг. Битта маслаҳат нақд пенсиянинг ярмига тенг бўлса! Фақат маслаҳат учун шунча бўлса, даволанишга қанча пул кетаркан?
Бечора қариялар шунча пулни қаердан олишсин? Тажрибасизроқ шифокорлар нархи арзонроқ, лекин у қадар сезиларли эмас. Ҳамма ўзига нарх қўйиш билан овора, даволаш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Сиёсат шунақаки, бемор қанчалик узоқ вақт давомида соғаймаса, шунчалик катта фойда келтиради. Одамларнинг тез ва буткул соғайишидан ҳеч ким манфаатдор эмас.
Лекин энг аянчлиси – Қозоғистон дорихоналарида сотилаётган дорилардир. Ҳамма дорилар ҳақида бир нарса дея олмайман, лекин юрак-томир патологиялари ва гипертонияни даволаш билан боғлиқ дори-дармонлар ҳақида айтишим мумкин. Бу 30 йил олдин кашф қилинган дорилар, дорихоналарда ҳеч қандай самарали дориларнинг ўзи йўқ!
Сиз ҳайрон бўлишингиз мумкин, лекин. Бутун дунёда, фақат Қозоғистон бундан мустасно.
Қозоғистонда эса ҳалигача Андипал, Валосердин, Атеналол, Энап, Арифон, Атенол, Дилтиазем, Милдронат ва бошқалар фойдаланилмоқда. Бироқ уларнинг барчаси, биринчидан, эскириб қолган ҳисобланади, иккинчидан, гипертонияни даволаш учун мўлжалланмаган. Улар қон босимини қисқа вақтга нормаллаш имконини беради, холос, лекин касалликни тўлиқ даволамайди. Демак, сиз уларни мунтазам равишда қабул қилиб боришингиз ва пенсиянгизнинг ярмини пулга ўч бўлган фармацевтика гигантларига олиб боради.

Мақоланинг тўлиқ матни
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase