Содерлунд ўртага ташлаган таклиф мунозараларга бой бўлди. Аксарият иштирокчилар "Одам гўштини истеъмол қилишни тасаввур қиласизми?", деганча олим каннибализмни тарғиб этаётганини билдирдилар. Аммо Содерлунднинг сўзларига кўра, одамлар янги таомни таътиб кўрсалар, каннибализмга қарши бундай "консерватив" фикрлар ўзгариши турган гап.
Тадбирда, шунингдек, каннибализм келажакда озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш муаммосига ечими бўла олиши ҳақидаги масала муҳокама этилди.
Содерлунддан, тадбирдан сўнг бўлган интервью давомида, шахсан ўзи инсон гўштини истеъмол қилишга тайёрлиги ҳақида сўрашганида, олим бу ғояга ҳамиша очиқлигини билдирган.
"Мен айрим журъатсизликни ҳис қиляпман, лекин ўта консерватив эмасман… Айтишим керак-ки… Мен уни таътиб кўришга тайёрман", — деган у.
Олим, шунингдек, альтернатив вариант тариқасида уй ҳайвонлари ва жонзотларни ейишни таклиф этган.
Таъкидланишича, профессор ғояларининг ҳаётга татбиқ этилишига, каннибализмнинг инсон саломатлиги учун зарарлиги ҳалал бериши мумкин. Мисол учун, 1960-йилларга қадар Папуа-Янги Гвинея аборигенлари ўликлар гўштини тановвул қилиб келганлар. Бу амалиёт улар орасида кулаётган ўлим, деб аталувчи - "Куру касали" эпидемиясини авж олдирган.
АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси маълумотларига кўра, ушбу касаллик инфекция агенти – инсон миясидаги зарарланган бош тўқимадаги оқсил томонидан келтириб чиқарилади. Бу ҳақда sputniknews хабар қилди.
Атеист профессор Магнус Содерлунд кундалик рационда одам гўшти бўлиши фойдаси ҳақида гапирди
Стокгольм иқтисодиёт мактаби профессори Магнус Содерлунд кундалик рационда одам гўшти бўлиши фойдаси ҳақида гапирди, деб ёзмоқда New York Post олимнинг Швеция пойтахтида ўтказилган Gastro симпозиумида қилган чиқишига таянган ҳолда.
Унинг фикрича, жасадлардан олинган гўштни овқатга истеъмол қилиш инсониятни қутқарган бўларди. Жаҳон ҳамжамияти бу ғояга мурожаат қилса, албатта.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси