close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Гомосексуализм гени» мавжуд эмас

Қарийб ярим миллион геномни ўрганиш жинсий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган бешта ДНК белгиларини аниқлади, аммо улардан биронтаси одамнинг жинсий хусусиятини ўзи алоҳида белгилаб бермайди. Натижалар инсоннинг жинсий хусусиятлари қанчалик мураккаблигини кўрсатмоқда. Тадқиқотчилар учун қийинчилик, шунингдек, бундай мавзунинг нозик жиҳатларини кенг жамоатчиликка қандай тушунтиришда.

Одамнинг жинсий хусусиятлари генетик табиатини кенг кўламли тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, «гомосексуализм гени» мавжуд эмас (Nature, Буюк Британия)

Бугунги кунда жинсий хусусиятларнинг генетик асосини ўрганиш бўйича энг йирик тадқиқот инсон геномида бир хил жинсдаги жинсий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган бешта белгиларни аниқлади, аммо уларнинг ҳеч бири жинсий хусусиятларнинг ишончли кўрсаткичи деб ҳисобланиши мумкин эмас.
500 мингдан ортиқ одамнинг генетик маълумотларига асосланган тадқиқот натижалари 29 август куни «Сайенс» (Science) журналида чоп этилди. Бу натижалар аввалги тадқиқотлар хулосаларига ўхшаш бўлиб, кўплаб олимларнинг шубҳаларини тасдиқлайди: гарчи жинсий қизиқиш ва майл қисман генетик жиҳатдан асослансада, биронта ген жинсий ориентацияга ҳал қилувчи таъсир кўрсатмайди.
«Ҳеч қанақа „гомосексуализм гени" мавжуд эмас», - деди етакчи олим Андреа Ганна (Andrea Ganna), Гарвард университети ва Массачусет технология институти қошидаги Кембридж Броудлар институти (Массачусетс штати) вакили бўлган генетик.
Ганна ва унинг ҳамкасблари жинсий ҳатти-ҳаракатларнинг 25%гача бўлган қисми генетика билан асосланади, қолган қисми эса – муҳит ва маданият таъсирининг натижаси ҳисобланади. Бундай баҳолашлар авваллари кичикроқ кўламли ишларда амалга оширилган.
«Бу жиддий тадқиқот», — ҳисоблайди репродуктив хулқ-атворнинг генетик асосларини ўрганадиган Рксфорд университети (Буюк Британия) вакили, социолог Мелинда Миллс (Melinda Mills).
Бунда унинг огоҳлантиришича, хулосалар бутун инсониятни акс эттирмайди – буни муаллифларнинг ўзи ҳам тан олади. Геномларнинг катта қисми штаб-квартираси Калифорния штатининг Маунтин-Вью шаҳрида жойлашган 23andMe истеъмол генетикаси соҳасидаги компания ва UK Biobank тадқиқотчилик дастуридан келиб тушган. Уларнинг маълумотлар базасида асосан келиб чиқиши европалик бўлган шахсларнинг тиббий карталари ва генетик маълумотлари сақланади. Тадқиқот ўтказилган вақтда UK Biobank 40 ёшдан 70 ёшгача бўлган, 23andMe маълумотлр базасида эса мижозларнинг ўртача ёши 51 ёшни ташкил қилади.
Тадқиқот муаллифлари шунингдек, генетик таҳлил ҳақида битим шартларига мувофиқ, улар биологик жинси ўзини инсий идентификация қилиш билан мос келмайдиган шахсларни киритмаганлигини таъкидлайди. Натижада транссексуаллар ва интерсексуаллар каби жинсий ва гендер озчиликлар (ЛГБТ-жамият) тадқиқот доирасидан четда қолиб кетди.

Кўпроқ маълумот керак

Олимлар анчадан бери ҳисоблайдики, жинсий ориентация ҳеч бўлмаганда қисман жинсий ориентация билан асосланади. 1990-йилларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, айнан бир хил эгизакларнинг жинсий ориентацияси ҳар хил тухумдан ривожланган эгизаклар ёки ўгай ака-укалар ва опа-сингиллардан кўра кўпроқ мос келади. Бошқалар эса Х-хромосоманинг маълум бир сегменти – Xq28 соҳаси – биологик нарлар инсий ориентацияси билан ҳеч қандай боғлиқ эмас. Бироқ кейинчалик бу хулосаларда шубҳаланила бошлади.
Бу тадқиқотларнинг барчаси, Миллснинг таъкидлашича, жуда чекланган танлов имкониятига эга бўлган ва бунинг устига, уларда эркаклар устунлик қилган. Шундай қилиб, олимлар жинсий ориентация билан у ёки бу тарзда боғлиқ бўлган қатор генетик вариацияларни ўтказиб юбориши мумкин бўлган.
Яқинда ўтказилган тадқиқотда Ганна ва унинг ҳамкасблари бир нуклеотидли полиморфизмлар (SNP) ёки «бир харфли» ўзгаришлар борасида юз минглаб одамлар ДНКни кўриб чиқиб, умумий геномли таҳлил (GWAS) усулидан фойдаланди. Тамойил қуйидагича: агар умумий тавсифга эга одамларда SNP мос келадиган бўлса, қандайдир ўзаро боғлиқлик эҳтимоли бор.
Тадқиқотчилар синовда иштирок этганларни икки гуруҳга ажратдилар, — биринчи гуруҳ бир жинс вакиллари ўртасида жинсий алоқа қилганлар, иккинчи гуруҳ эса йўқ – ва иккита ҳисоб-китобни амалга оширдилар. Гуруҳлардан бирида синовда иштирок этаётган ўхшаш SNP тўпламига эга бўлган шахслар айнан шундай жинсий хулқ-атвор намойиш этган ёки этмаганлигини аниқлаш учун миллиондан ортиқ SNP текширилди. Шу тариқа олимлар 8%дан 25%гача жинсий хулқ-атвор вариациялари генетика билан изоҳланишини аниқладилар.
Кейинги тадқиқотда Ганна ва унинг ҳамкасблари бир жинс вакиллари ўртасида жинсий хулқ-атвор билан боғлиқ муайян полиморфизмлар аниқлашга уриндилар – ва бешта полиморфизм топдилар. Бироқ, ҳатто биргаликда ҳам улар жинсий хулқ-атворнинг 1%ини изоҳлай олмайди.
Бу эса шундан далолат берадики, жинсий хулқ-атворга бир қатор генлар таъсир кўрсатади ва Ганнанинг ҳисоблашича, уларнинг аксариятини ҳали аниқлаш керак. Унинг сўзларига кўра, етишмаётган вариантларни аниқлашга каттароқ ҳамдаги танлама ёрдам беради.
Бунда Ганна огоҳлантирадики, жинсий хоҳиш-истакларни башорат килишда полиморфизмларга таяниш мумкин эмас, чунки биронта ген ўз-ўзидан жинсий ориентацияни белгилаб бермайди.

Ҳаммаси жуда мураккаб

Гарчи тадқиқотчилар бир хил жинс вакиллари ўртасидаги жинсий хатти-ҳаракатларга алоқадор баъзи полиморфизмларни аниқлай олишган бўлса-да, турли хил генетик вариантлар қанчалик аниқ ишлашини улар фақат тахмин қилиши мумкин. Ганна изоҳ берганидек, улардан бири ҳид билан боғлиқ бўлган ва жинсий истакда рол ўйнайдиган генга яқин. Бошқа бири эса жинсийгормонлар даражаси билан асосланадиган соч тўкилиши билан боғлиқ. Бу бир жинс вакиллари ўртасида жинсий хатти-ҳаракатлар билан маълум бир алоқани назарда тутади.
Натижалар инсоннинг жинсий хусусиятлари қанчалик мураккаблигини кўрсатмоқда, дейди Ганна. Тадқиқотчилар учун қийинчилик, шунингдек, бундай мавзунинг нозик жиҳатларини кенг жамоатчиликка қандай тушунтиришдадир.
Тадқиқот натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ва ўзларини нотўғри талқинлардан ҳимоя қилиш учун тадқиқотчилар ЛГБТ ҳамжамияти манфаатларини ҳимоя қилувчилар ва илмий коммуникация соҳасидаги мутахассислар билан иш олиб бордилар. Шу мақсадда улар натижалар илмий атамаларга тўлиб кетмаган очиқ ва тушунарли тилда қўшимча шартлар билан баён қилинадиган сайтни ишга туширдилар
Буюк Британиянинг Кембридж шаҳрида Европа биоинформатика институти директори ва генетик Юэн Бирни (Ewan Birney) қилинган ишларни олқишлади. «Улар, айтиш мумкинки, миналар кўмилган майдонни босиб ўтишди», - ҳисоблайди у.
Гарчи айрим тадқиқотчилар ва ЛГБТ тарафдорлари бу турдаги тадқиқотлар мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдириши мумкин бўлсада, Бирни уларни жуда муҳим деб ҳисоблайди. Бир жинс вакиллари ўртасидаги жинсий муносабатлар ҳақида кўплаб социологик тадқиқотлар ўтказилган, лекин ушбу мавзу жуда мураккаб, ҳисоблайди у. Биология нуқтаи назаридан баҳслашиш вақти келди, ҳисоблайди Бирни.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase