close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ароқ ва чўчқа сотадиган овқатхоналарда ишлаш масаласи

Мусулмон кишига кофирларнинг овқатхоналарида ишлаш, ароқ қуйиб бериш ёки чўчқанинг гўштидан тайёрланган овқатни олиб келиб бериш ва шунга ўхшаш бошқа ҳаромларни қилмаслик шарти билан жоиз. Чунки, ичадиганларга ароқ қуйиб бериш ёки уни олиб бориб тақдим қилиш ҳаромлиги очиқ-ойдин матнда келган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Аллоҳ хамрни, ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтариб олиб борувчисини лаънатлади”.
Абу Довуд ривоят қилган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрда ўн тоифани лаънатладилар. Сиқувчисини, сиқтирувчисини, ичувчисини, кўтарувчисини, кўтариб олиб борувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, унинг учун сотиб олинган эркакни, унинг учун сотиб олинган аёлни”.
Термизий ривоят қилган ва: Бу ҳадис Анаснинг ҳадисидан ғарибдир.
Батаҳқиқ, худди шу маънога ўхшаган ҳадисларни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу, Ибн Умар розияллоҳу анҳулар томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган.
Ибн Моъжа Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадисини бошқачароқ ривоят қилган; Сиқувчисини, сиқтирувчисини, унинг учун сиқилганни ёки кўтарганни, унга кўтариб олиб борганни, сотиб олувчини, сотилган ким учундир, қуйиб берувчисини ва қуйдириб берувчисини.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бақара сурасининг охирги оятлари нозил бўлганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқдилар, уларни одамларга ўқиб бердилар ва хамрда тижорат қилишдан қайтардилар”.
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Албатта хамрни ичишни ҳаром қилган зот, уни сотишни ҳам ҳаром қилди”.
Имом Муслим ривоят қилган.

Абдуроҳман ибн Ваъладан ривоят қилинади:
“У Ибн Аббосдан сўради: Биз бир ерда яшаймиз, у ерда узумзорларимиз бор. Ўша узумзорланинг энг кўп маҳсулоти хамр бўлади. Шунда Ибн Аббос: “Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хамр идишини ҳадя қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Буни ичишни ҳаром қилган зот, сотишни ҳам ҳаром қилди”, дедилар”.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ида ривоят қилган.
Мана шу ҳадислардан аён бўладики, хамрнинг тижорати ёки уни кўтариб хизмат қилиш ёки ҳақ олиб уни қуйиб бериш ҳаромдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг фатволаридан кўриниб турибдики, бу нарсаларнинг ҳеч бири мусулмон киши учун ҳалол бўлмайди. Агар ўша касб қилаётган нарса узумдан хамр қилиб сотиш кўпайган жойда бўлса ҳам. Яъни, ажнабий юртда бўлса ҳам.

Ислом Фиқҳи Академияси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase