close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Машғулотларингиз қанчалик қизғин бўлса, жинсий ҳаётингиз шунчалик яхши бўлади

"Тадқиқот шуни кўрсатадики, чидамлилик борасида қизғин машғулотлар жинсий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин", - хабар қилади Австрия нашри Kurier. Тадқиқотчилар фаол ҳаракатлар соғлиқ учун фойдали эканлиги, бошқа нарсалар қаторида, жинсий муносабатларга ҳам таъсир этган ҳолда ҳаёт сифатини яхшилаши ҳақида якдил фикр билдирадилар.

Бунда организмни, шу жумладан жинсий аъзоларни қон билан таъминлашни, биринчи навбатда чидамлилик машғулотлари яхшилайди. "Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайдиган ҳар бир нарса эркак ёки аёлнинг жинсий реакциясини ҳам қўллаб-қувватлайди, - деб таъкидлайди сексолог Лаура Берман, - Қон таъминоти қанчалик яхши бўлса, эҳтирос ҳам шу қадар яхши бўлади". Унинг сўзларига кўра, қон таъминоти биринчи навбатда аёллар учун муҳим рол ўйнайди, "чунки бу қин қуруқликка қарши курашадиган асосий таркибий қисм ҳисобланади", - деб ёзади нашр.
Journal of Sexual Medicine журналида чоп этилган янги тадқиқот шундан далолат берадики, қизғин машғулотлар эркаклар ва аёлларнинг жинсий хоҳишини, шунингдек, жинсий алоқа вақтида чидамлиликни кучайтиради.
Тадқиқотда фаол ҳаваскор-спортчилар иштирок этдилар. "Ҳафтасига 4,5 соатдан шуғулланган, 1,5 километр масофани етти дақиқа ичида босиб ўтган эркакларда эректил дисфункция пайдо бўлиш эҳтимоли 23% паст бўлади. (...) Ҳафтасига 4,5 соатдан шуғулланган, 1,5 километр масофани етти дақиқа атрофида босиб ўтадиган аёлларда жинсий дисфункциянинг ривожланиш эҳтимоли 30% паст бўлган", - дейилади мақолада.
Бунда, тадқиқот раҳбари, Сан-Францискодаги Цукерберг номидаги травмотология маркази ва умумий профилли касалхона бош врачи ва урологи Бенджамин Брейернинг қайд этишича, энг яхши машқ қилган аёллар эҳтирос уйғониши ва оргазм олиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида бошқалардан камроқ шикоят қилган.
Лекин шунга қарамай, бири иккинчисининг сабаби деб таъкидлаш мумкин эмас, дейди шифокор, "ахир жинсий қониққанликка бошқа кўплаб омиллар – ўзини-ўзи баҳолаш, яхши уйқу ва сифатли муносабатлар ҳам таъсир кўрсатади".
Бироқ спортнинг жинсий ҳаётга ижобий таъсир этишини кардиолог Кевин Кэмпбелл ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, аввалги тадқиқотларнинг бирида "тўққиз ой давомида қизғин машғулот ўтказган ўрта ёшли эркаклар жинсий фаоллик ошганлиги, жинсий функциялар яхшиланганлиги ва кўпроқ қониққанликлари ҳақида хабар беришган", деб ёзади Kurier.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase