close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тошкентда «шумахер»лар ўтган ой 2 млрд сўмдан ортиқ жарима тўлашди

Жорий йилнинг август ойида Тошкентда автомобиль тезлигини оширган ҳайдовчилар умумий ҳисобда 2 303 012 800 сўм жаримага тортилди. Бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар берди. Тезликни ошириш билан боғлиқ қидабузарликлар умумий сони 8248 тани ташкил қилди. Тезликни ошириш ҳолатлари йўлларга ўрнатилган радарлар томонидан қайд этилган.

"Ҳайдовчилар, тезликни ошириб, пиёдалар ҳаётини хавф остига қўяди. Бундан ташқари, жарималар уларнинг чунтагига ҳам таъсир этади. Ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақирамиз", - дейди манба.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase