close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Парижда Charlie Hebdo собиқ биноси олдида бир неча киши яраланди

Парижда совуқ қурол билан қуролланган номаълум кишилар бир пайтлар Charlie Hebdo сатира журналининг таҳририяти жойлашган бинонинг ёнида одамларга ҳужум қилди, хабар қилади BFMTV телеканали. Воқеа Франция пойтахтининг 11-округидаги Николя Аппер кўчасида рўй берди.

Тўрт киши яраланган, шундан иккитаси ўта оғир аҳволда. ОАВ маълумотларига кўра, иккита жабрланувчи -  Premières Lignes ахборот агентлигининг ходимларининг (унинг таҳририяти Charlie Hebdo собиқ офисини эгаллайди). Кейинроқ полиция префектураси «Новости» ахборот агентлигига фақат икки кишининг яралангани ҳақида маълум қилган.
Дастлаб жиноят содир этилган жойдан яширинишга улгурган ва ҳужум қилишда гумон қилинганлардан бири Бастилия майдонда, иккинчиси "Ришар Ленуар" метро станцияси яқинида қўлга олинган, деб ёзади ОАВ.
Бунда полиция фақат бир кишининг қўлга олинганини тасдиқлаган. У муфассал  кўрсатмалар берди, деб хабар қилади BFMTV ўз манбаларига таянгн ҳолда. Қўга олинган шахс 18 ёшда бўлиб, Покистондан келиб қолган
Прокуратура тергов ишларини бошлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase