close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркиянинг биринчи хоними 10 нафар энг нуфузли мусулмонлар қаторидан ўрин олди

13 сентябрь куни халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги ўнта энг нуфузли мусулмонлардан бири сифатида эълон қилди, деб ёзади Anadolu Agency.

Бир вақтнинг ўзида Покистон ва Бельгияда ишлайдиган ҳамда 5 мингта тинчлик элчиси ва 12 мингдан ортиқ турли мамлакатлардан бўлган аъзоларни бирлаштирган Тинчлик ва тараққиёт Институти Эмине Эрдўғанни дунёдаги ўнта етакчи мусулмон турли соҳалардаги фаолияти учун тақдираланадиган International Peace Awards 2020 мукофотига номзод қилиб кўрсатди.
Лауреатлар рўйхатига, шунингдек, Малайзия собиқ Бош вазири Маҳатҳир бин Муҳаммад, Баҳрайн аёллар Кенгаши раҳбари Шайх Нур Ал Халифа, Саудия Арабистонидан Жаҳон мусулмонлар Лигаси Бош котиби Муҳаммад бин Абдулкарим Ал-Исса, АҚШ конгрессмени Илҳан Умар, Буюк Британия лордлар уйи аъзоси Назир Аҳмад, Покистон мусулмон институти раиси Соҳибзода Султон Аҳмад Али ва Қатар Халқаро динлараро мулоқот маркази раиси ва Олий таъим вазирининг муовини Иброҳим бин Салоҳ Ал-Науми ҳам бор.
INSPAD президенти Мухаммад Тахир Табассумнинг таъкидлашича, Эмине Эрдоған аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданият, санъат ва ижтимоий жавобгарликка асосий эътибор қаратилган ҳолда ижтимоий тараққиёт соҳасидаги мислсиз ишлари учун танлаб олинган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase