close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мирзо Бобур масжиди

обур масжиди (урду тилида: بابری مسجد, хинди тилида: बाबरी मस्जिद) – Айодхя шаҳридаги масжид. 1940-йилларгача Жонмастан масжиди («туғилган жой масжиди») деб аталган.[1]

Тарихи

Масжид 1527 йил биринчи Бобурийлар шоҳи Мирзо Бобурнинг буйруғи билан бунёд этилган[2][3]. Мусулмон аҳоли 31 миллион кишини ташкил қиладиган Уттар-Прадеш штатида энг катта масжидлардан бири бўлган[4].

Вайрон қилиниши

Қаровсиз ҳолда қолган ва мусулмонлар ибодат учун узоқ вақт давомида фойдаланмаган Бобур масжиди Ҳиндистон Олий судининг ҳимоя қилиш ҳақидаги кўрсатмасига зид равишда, 1992 йил 6 декабр куни 150 минг ҳинд миллатчилари[5] оломони томонидан вайрон қилинган.[6][7][8]
Айтишларича, айнан шу жойда бир пайтлар «Рамаяна» бош қаҳрамони, ҳиндлар хақиқатда мавжуд бўлган тарихий шахс деб ҳисоблайдиган Рама туғилган сарой бўлган экан. Ҳиндларнинг фикрига кўра, мусулмонлар шу жойда мавжуд бўлган ҳиндлар ибодатхонасини бузиб, ўрнига масжид қурган ҳолда бу муқаддас жойни таҳқирлаганмиш. 1992 йил 150 мингдан ортиқ ғазабланган ҳиндлар улкан оломони, Вишва хинду паришад ва Бхаратия джаната партиялари бошчилигида Бобур масжидини вайрон қилган. Бу Ҳиндистоннинг турли қисмларида мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлди ва оқибатда икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди (аксари мусулмонлар).
Ҳозир вайрон бўлган масжид ўрнида олиб борилаётган археологик қазишмалар бу ерда ҳиндлар ибодатхонаси ҳақиқатда бўлгани ёки бўлмаганини аниқлаши лозим.
2009 йил «Либерхан комиссияси» Боур масжидинин бузилиши ҳинд миллатчи ташкилотлари томонидан уюштирилгани, ҳалок бўлганларнинг катта қисмини эса мусулмонлар ташкил қилганини тасдиқлагани маълум бўлди[9].

-----

1. Sayyid Shahabuddin Abdur Rahman, Babri Masjid, 3rd print, Azamgarh: Darul Musannifin Shibli Academy, 1987, pp. 29-30
2. Flint, Colin. The geography of war and peace. — Oxford University Press, 2005. — ISBN 978-0-19-516208-0.
3. Vitelli, Karen. Archaeological ethics. — 2. — Rowman Altamira (англ.)русск., 2006. — ISBN 978-0-7591-0963-6.
4. Indian Census. Censusindia.gov.in. Дата обращения 20 июня 2012.
5. Babri mosque demolition case hearing today. Yahoo News — 18 September 2007
6. Babri Masjid demolition was planned 10 months in advance — PTI Архивировано 17 января 2008 года.
7. The Ayodhya dispute. BBC News. 15 November 2004.
8. Tearing down the Babri Masjid — Eye Witness BBC’s Mark Tully BBC — Thursday, 5 December 2002, 19:05 GMT
9. Владимир Скосырёв Индийскую оппозицию уличили в заговоре // Независимая газета, 26.11.2009


Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase