Жанговар ҳаракатлар давомида Арманистон десантчи-штурмчи батальони командири подполковник Лерник Бабаян ҳалок бўлди, унинг қўл остидаги ҳарбий қисм шахсий таркиби эса, катта талафот кўрди.
«Душманлар армиясида ярадорлар сони кўплиги сабабли ҳарбий госпиталлар ва фуқаро касалхоналарида жой етишмаяпти, шунингдек, қон банкида қон захиралари етишмаслиги қайд этилмоқда», - дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг баёнотида. Бунда Арманистон томони ўз армиясидаги йўқотишларни жамоатиликдан сир тутмоқда.
Разведка маълумотларига кўра, Арманистон қуролли кучлари якшанба, 27 сентябрда минтақада бўлиб ўтган жанглар давомида жиддий талафот кўрди. Озарбайжон армияси 22 та танк ва бошқа оғир зарҳли техника, 15 та ЗРК «ОСА», 18 та учувчиси учиш аппарати, 8 та артиллерия қурилмаси, 3 та қурол-яроғ омборини йўқ қилди.
Озарбайжон юзлаб арман аскарлари ўлдиргани ҳақида баёнот берди
Арманистон Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида 550 дан ортиқ аскарини йўқотди. Ҳалок бўлган душманлар сони Озарбайжон мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Интерфакс-Озарбайжон".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Сирский: Россия 2024 йил бошидан бери рекорд даражада 140 минг аскар йўқотди
- Ахборот фаолияти — даъват ишларининг ярми
- Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
- Макиавелизм ва Каримов
- Барсани йиртиб юрган Роналдунинг "Манчестер Сити"га трансферига рухсат берилди