close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия Арманистон билан тўқнашувда Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Туркия Президенти вакили Иброҳим Қалин Анқара Арманистоннинг ҳужумини қаттиқ қоралаганини қўшимча қилди. Анқара Бокуни қўллаб-қувватлайди ва Арманистоннинг Озарбайжондаги сўнгги ҳаракатларини қоралайди. Бу ҳақида якшанба куни Туркия Президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин маълум қилди.

"Арманистоннинг Озарбайжонга ҳужумини кескин қоралаймиз. Арманистон тинч аҳоли манзилгоҳларига ҳужум қилиб, тинчлик ва барқарорликка қарши эканини яна бир бор намойиш қилиб, сулҳни бузди. Халқаро ҳамжамият бу хавфли провокацияларни дарҳол тўхтатиши керак", - деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.
Таййип Эрдўған вакили «бу ҳужумлар шароитида» Анқара Бокуни қўллаб-қувватлашини ҳам қўшимча қилди".
Туркиянинг ҳукмрон адолат ва тараққиёт партияси сўзловчиси Омер Челик халқаро ҳамжамият Арманистоннинг Озарбайжонга қарши ҳаракатларини қоралаши кераклигини қўшимча қилди.
"Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлайди. Арманистон олов билан ўйнашяпти ва минтақадаги тинчликка таҳдид соляпти. Бу ҳужумлар яна бир бора Аманистон халқаро ҳуқуқни тан олмаслигини кўрсатади. Халқаро ҳамдаят Арманистонни қоралаши керак", - деб ёзади Челик Twitter саҳифасида.
Якшанба куни эрталаб Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Озарбайжон армияси позицияларини қаттиқ ўққа тутишни бошлагани ҳақида хабар қилди. Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, фуқаро аҳоли орасида ўлганлар ва яраланганлар бор.
Ўз томонидан, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг маълум қилишича, Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ йўналишида ҳужум бошлаган. Арманистон ТИВ маълумотларига кўра, Озарбайжон армияси аҳоли пунктлари, жумладан, тан олинмаган республика бошкенти Степанакертни бомбардимон қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase