2015 йил маҳаллий аҳоли вакиллари мусулмонлар жамоатига жума куни туш вақтида соат 14:оо гача 15 дақиқа вақт радиокарнайдан фойдаланиш имконини берадиган мос келувчи рухсатнома устидан шикоят билан чиққанди.
Масжиддан тахминан 900 метр масофада яшайдиган, азон овози уларнинг динэркинлигини бузаётганини айтган эр-хотиннинг берган аризаси туфайли беш йил давомида азон овози эшитилмай турди.
Мюнстер суди уларнинг далил-исботларини қабул қилмади.
«Ҳар бир жамият баъзида ҳатто бир киши бошқалар ўз дин-эътиқодини намойиш этаётгани ҳолатини қабул қилиши керак», - деди суд раиси, судья Аннет Кляйншнитгер.
У ҳеч ким ўз динига эътиқод қилишга мажбурланмаётган экан, шикоят қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ, деб ҳукм чиқарди.
Германияда мусулмонлар судда баланд овоздаги азон ҳуқуқини ютиб чиқдилар
Чоршанба куни немис суди беш йил давом этган суд тортишуалардан сўнг кичик шаҳарлардан бири масжиди муаззинининг овозини ўчириш ҳақидаги даъвони рад этди. Турк ислом жамоати (Ditib) энди яна Шимолий Рейн-Вестфалия ерининг Ор-Эркеншвик шаҳарчасида мўминларни намозга чақириш учун радиокарнайдан фойдаланиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|