Озарбайжон ва турк ҳарбий тузилишлари Қорабоғ чегарасига қанчалик яқин келса, бу [Ереван томонидан] тан олиш вақтини шунчалик яқинлаштиради.
Тоганяннинг сўзларига кўра, ҳозир Қорабоғда Озарбайжон армияси, турк ҳарбий маслаҳатчиалри ва Суриялик ёлланма жангарилар жанг қиляпти. «У томонда Тоғли Қорабоғ армияси жанг қиляпти», - қўшимча қилди у.
«Арманистон Тоғли Қорабоғ хавфсизлигининг кафили ҳисобланади, биз ватандошларимизни ташла кета олмаймиз», - деди Тоганян ва агар минтақа узра «F-16 кўринишида турк-озарбайжон таҳликаси» пайдо бўлса, Ереван ҳарбий чоралар кўришга тайёрлигини билдирди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ арман-озарбайжон можароси «турк- арман-озарбайжон» можаросига айланди. Вазиятнинг бундан олдинги кескинлашуви Анқара ва Боку томонидан «арзимаган сабаб билан бўлган ғавғо»га олиб келганди, деди у.
«Биз шундан кейин барча турдаги қўшинлар, бир нечта армиялар, ҳарбий маслаҳатчилар, учувчисиз учиш аппаратлари ва ҳ.к. иштирокида мисли кўрилмаган машғулотлар гувоҳи бўлдик. Ҳозир эса Туркия Озарбайжонга F-16 америка қирувчи самолетларини берганлиги ва у томонда туриб, улар афтидан, Степанакертдаги одамларни йўқ қилишни кутаётганини кўриб турибмиз», — деди Тоганян.
Тоғли Қорабоғда кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар кетяпти, ҳиосблайди элчи. Бироқ ҳозирда Ереван Москвадан ёрдам сўраб мурожаат қилишга зарурат кўрмаяпти. Арманистоннинг Гюмри шаҳрида жойлашган Россиянинг 102-ҳарбий базаси ҳақида РБК саволига жавоб берар экан, Тоганян республика учун ташқи таҳдидлар ҳолатида у муҳим роль ўйнаши мумкинлигини айтди.
Маълумот учун
Шу кунларда Ереван Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида Арманистон бош вазири Никол Пашинян баёнот берди. Унинг таъкидлашича, масала республика ҳукуматининг кун тартибида турбди ва жумладан, халқ билан муҳокама қилиниши лозим.
27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий ҳаракатлар яна авж олди, томонлар ҳарбий ҳолат эълон қилди. Боку ҳам, Ереван ҳам бир-биринни ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда ва Суриядан ёлланма жангарилар кўчириб келишда айблади. Иккала томон, жумладан, тинч аҳоли ўртасида ҳам қурбонлар ҳақида маълум қилди.
Россия Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди, НАТО эса можаронинг кескинлашуви туфайли хавотир билдирди. Туркия Боку тарафини олиб, Еревандан «босиб олинган Озарбайжон ҳудудларини зудлик билан тарк этиш»ни талаб қилди.
Арманистон элчиси Тоғли Қорабоғни тан олиш шартларини айтиб ўтди
Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш унинг чегарасига «Озарбайжон ва Туркия ҳарбий тузилмаларининг қанчалик яқин» келишига боғлиқ, дейди Вардан Тоганян. У Арманистонни минтақа хавфсизлигига кафил деб атади. Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вартан Тоганян РБК телеканалига берган интервmюсида республиканинг Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш шартларини маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси