"Суҳбат давомида биз барча арманлар салоҳиятини бирлаштириш муҳимлигини таъкидладик. Бош вазир тимсолида Арманистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, жонажон Арцахни ҳимоя қилиш ишида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва чегараларимиз дахлсизлигини сақлаш муҳимлигини таъкидладик", - дейилади хабарда.
Арцах епархияси раҳбарининг маълум қилишича, у барча руҳонийларга тинчлик учун ибодат қилишга кўрсатма берган. У шунингдек, барча арманлар католикоси Гарегин II билан гаплашганини ҳам айтди. У эса халқни қўллаб-қувватлаш учун Қорабоғга ташриф буюришга тайёрлигини билдирган.
"Биз Арцах президенти Араик Арутюнян билан маслаҳатлашиб, бу масалани ва қавмни дуо қилиш учун келаётган Католикосни муносиб кутиб олишни муҳокама қилишимиз лозим", - деди архиепископ.
У эртами-кечми, уруш барибир тугашига ишонч билдирди. "Бироқ ҳозир, бутун миллат жанг қилаётган бир пайтда, биз бирлашишимиз, арман армиясини қўллаб-қувватлашимиз ва ҳар биримиз ўз ўрнимизда ватанимизга оқилона хизмат қилишимиз зарур", - деди Мартиросян.
Арман черкови ҳам ишга тушди
Католикос Гарегин II Қорабоғдаги вазиятни бош вазир Пашинян билан муҳокама қилди. Арман Апостол черкови раҳбари Қорабоғдаги вазият муносабати билан Арманистон раҳбариятини қўллаб-қувватлади. Барча арманлар католикоси Гарегин II якшанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбат қилди. Бу ҳақида унинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди