Вилоятдаги энг катта масжид яшил гумбазлари, олтин тусидаги миноралари, ярим ойлар, араб ёзуви ва шарқона безакли аркларидан маҳрум бўлиб, ҳозирги кунда Аллоҳнинг уйидан кўра савдо марказига ўхшайди - кулранг квадрат бинода аввалги муҳташам иншоотни тахмин қилиш ҳам қийин.
Масжид қиёфасидаги ўзгаришларга Буюк Британиянинг Хитойдаги дипломатик миссияси раҳбарининг ўринбосари Кристина Скотт эътибор қаратди.
«TripAdvisor менга Ичуандаги нангуан масжидига бориб келишим лозимлигини айтди. Лекин у ҳозирда, «таъмирлаш»дан кейин шундай кўринишга келди. Минора ва гумбазлар йўқолди. Албатта, ташриф буюрувчилар ҳам киритилмаяпти. Жуда ташвишли», – деб ёзди Скотт Twitter ижтимоий тармоғида, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти OpIndia га таяниб.
Хитойда машҳур масжид бутунлай ўз қиёфасини йўқотди
Хитойда йирик масжид хитойлаштирилди, мусулмонлар ва сайёҳлар учун таниб бўлмас даражага келиб, меъморий кўринишидаги ўзига хос хусусиятларини йўқотди. Бу сафар Нинся-Хуэйского автоном райони пойтахти Инчуан шаҳридаги Нангуан масжиди «хитойлаштириш» жараёнини бошидан кечирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси