"Биз ҳаммамиз биламиз, нима сабабдан Джо Байден сохта равишда ўзини ғолиб деб эълон қилишга шошилаётгани, нима сабабдан унга иттифоқ оммавий ахборот воситалари бунда унга ёрдам бермоқчи бўлаётганини: улар ҳақиқат ошкор бўлишини исташмаяпти. Оддий ҳақиқат шундаки, сайловлар ҳали якунига етмади. Джо Байден бирон бир штатда ғолиб деб тасдиқланмади [расман]", - дейилади республикачи партиядан номзоднинг штаби томонидан тарқатилган баёнотда.
Трампнинг таъкидлашича, душанба кунидан бошлаб унинг штаби «сайлов тўғрисидаги қонунга тўлиқ риоя қилиниши ва қонуний ғолиб» Оқ уйни эгаллаши учун судда ўз позициясини ҳимоя қилишни бошлайди. АҚШ нинг етакчи ОАВ, жумладан, республикачиларни қўллаб-қувватлайдиган Fox News телеканали Байденни АҚШнинг сайланган президенти деб аташди.
Трамп Байден ғалабасини ва ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортди
АҚШ президенти душанба кунидан бошлаб унинг штаби судда ўз позициясини ҳимоя қилишни бошлашини айтди. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп шанба куни, американинг етакчи ОАВ уларнинг фикрига кўра, давлат раҳбари сайловида демократ Джозеф Байден ғолиб чиқиши ҳақида башоратлар тақдим этганидан сўнг ўз мағлубиятини тан олмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси