Абу Муслим
Туркия президентининг матбуот котиби арман-озарбайжон можароси бўлиб ўтаётган ҳудуддаги вазиятга изоҳ берди. Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш йўли Озарбайжон ерларини оккупациядан чиқариш орқали бўлади, худди Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш Исроил оккупация тугашини талаб килганидек.
Норвегияда мусулмонларга нисбатан камситиш ва нафратга қарши кураш бўйича янги миллий ҳаракат режаси Бош вазир Эрна Солберг ва Маданият ва Гендер тенглиги вазири Абид Ража томонидан тақдим этилди.
Жаҳон ҳамжамияти томонидан Озарбайжон ҳудуди сифатида эътироф этилган Тоғли Қорабоғ учун Боку ва Ереван ўртасидаги тўқнашув узоқ тарихга эга. Озарбайжондан босиб олинган ерларда 27 сентябрдан бошлаб фаол жанглар авж олди.
Толиблар 14 кунда 650 та қуролли ҳужум уюштирди – Афғонистон ТИВ. «Толибон» ҳаракати жангариларининг ҳужумлари оқибатида икки ҳафта ичида Афғонистонда 69 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна 141 киши яраланди.
Бу ҳақида Афғонистон ТИВ расмий вакили Тарик Ариьен маълум қилди.
Ижтимоий тармоқлардаги интернет ресурслари ва саҳифалар ишини яхшилаш, шунингдек, диндорлар билан тезкор ишлаш Қозоғистон мусулмонлар диний идораси (МДИ) ишини жонлантиради, деди республика бош муфтийси Науризбай ҳожи Тағанули, деб хабар берди 1 октябрь куни МДИ матбуот хизмати.
Туркия Арманистон ҳудудидан Озарбайжоннинг йириклик бўйича иккинчи шаҳрига ракета ҳужумини қаттиқ қоралади
Хитой ҳукумати Шинжонда сиёсий қайта таълим лагерлари деб аталмиш кўлами "қайта ўқитилган" уйғурлар жамиятга қайтиши билан камайиб бораётганини даъво қилмоқда, аммо мустақил ташкилотлар томонидан ўтказилган текширувлар қарама-қарши тенденцияни кўрсатмоқда - мусулмон минтақадаги лагерлар тармоғи кенгайишда давом этмоқда.
Яман суди Араб коалицияси кучлари томонидан Дахяндаги мактаб авотбусини бомбардимон қилиш ҳақидаги ишнинг ўнта иштирокчи бўйича ҳукм чиқарди. Судланувчилар орасида Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодаси, шунингдек, Яман президентлари ҳам бор.
Эрон пойтахтида мактаблар, кутубхоналар ва давлат идоралари ёпилади. Бу пандемияни тўхтатиш чора-тадбирларининг бир қисми сифатида амалга оширилади. Маҳаллий ҳокимият Теҳронда муассасалар ёпилганини эълон қилди. Улар чекловлар амал қиладиган объектлар рўйхатини ўз ичига олган ёпиш режасини эълон қилган.
Озарбайжон қўшинлари ва арман босқинчилари ўртасидаги жанг 2 октябрь кечаси ва эрталаб давом этди. Бу ҳақида Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. Ағдара йўналишида Озарбайжон қўшинлари Магадиз туманидаги тепаликларни озод этиб, уларни назорат қилмоқда.
Хитой ҳукумати Шинжондаги Уйғур мусулмон озчиликларига зулм ўтказиш чоралари билан чеклангани йўқ - Коммунистик партия Исломга эътиқод қилувчи яна бир халқни таъқиб қилишга киришди. Ҳозирда Хайнан оролида яшовчи уцул этник озчилик вакиллари таъқиб ва кузатувлардан шикоят қилмоқда, дея хабар бермоқда IslamNews сайти France24.га таяниб.
Мисрда бутун бир оила қариндошининг тўйида коронавирус юқтириб олганидан сўнг унинг қурбони бўлди. Август охирида Думят вилоятидан аптекачи Муҳаммад ал-Фангарий ўз атрофидагиларга унинг онаси COVID-19 асоратидан вафот этганини маълум қилди. Бундан олдин, у жиянининг тўйида иштирок этганди, эҳтимол, у ерда хавфли инфекцияни юқтириб олган.