close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция "экстремистик" масжидларни ёпади

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманеннинг айтишича, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари диний экстремизмга қарши кенг кўламли ва мисли кўрилмаган кампания ўтказади. ВВС га кўра, кампания доирасида амалдор "сепаратизм"да гумон қилинган 76 масжидни текширувдан  ўтказади. «Ёпилиши керак бўлган масжидлар ёпилади», - дейди вазир.

Франсияда исломчилар томонидан амалга оширилган бир қатор сўнгги шиддатли ҳужумлардан сўнг президент Макрон мамлакат мусулмон жамоасини Республика қадриятлари кодексини имзолашга ва Исломга сиёсий ҳаракат сифатида қарашни қоралашга чақирди. Унинг айрим мусулмонларга қарши қаттиқ баёнотлари бутун дунёдаги Франция элчихоналаридан ташқарида норозилик намойишларига олиб келди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase