close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикистон ва Қозоғистонда Наврўз арафасидаги тайёргарликлар

 Душанбе шаҳрининг марказий майдони қадимий Наврўз муносабатида Миллий янги йил -яъни Наврўз рамзлари билан безатилди.  Маҳаллий бизнесменлар ташаббуси ва сармояси билан Тожикистон пойтахтидаги Душанбе майдонидда  ушбу қадимий "байрам"нинг  30 метрлик буғдой униб чиқиши ва бошқа хусусиятларидан иборат рамзлари жойлаштирилди.

Шу йил коронавирус пандемияси туфайли Тожикистонда Наврўз унча кенг қамровли даражада нишонланмайди, аммо Душанбе шаҳрининг фақат 4 туманида  соғлиқни сақлаш қоидалари ва протоколларини риоя қилган ҳолда ўтказилишга рухсат берилди.
Наврўз халқаро байрам сифатида эътироф этилганидан сўнг, БМТ ва ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб байрамнинг рамзи сифатида сумалакни танладилар.
Сумалак таоми кенг тарқалган бўлиб  инсон ризқи бўлган буғдойга бўлган деҳқонларнинг муҳаббатининг нишонаси ҳисобланармиш.
Қозоғистон президенти  Жомарт Токаев ҳам  твиттер саҳифасида  қадимий анаъаналар бўйича Наврўзда  ёшлар катталарга салом бериб уларнинг  яхши дуоаларини олишади, деб ёзди. Токаев шунингдек  Наврўз байрамини  қозоқ халқи учун ҳақиқий бирлик "байрами"дир деб таъкидлади.
Қозоғистон халқи  Наврўзда қўшинларии ва қариндошларига ташриф буюриб бир-бирига бахт тилайдилар. Шу куни Қозоғистон аҳолиси бирлик ва баракат манбаи сифатида меҳмонларни кутиб олишади. Улар баракат ва хайр манбаи сифатида Наврўзни нишонлармиш.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase