close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари

Ислом иқтисодиёти жуда узоқ давр мавжуд бўлган, шундан кейин унинг қонун-қоидалари деярли эътиборсиз қолдирилди, чунки Усмонийлар империясида (у аксарият Яқин Шарқ халқларининг мустақиллигини сақлаб қолиш учун масъул эди) ғарбпараст ислоҳотлар ўтказилган эди.

Масалан, турк ҳукмрон элитаси иқтисодий жараёнларда деярли иштирок этмасди, чунки бу жараёнларга Усмонийлар империясининг насроний ва яҳудий субъектлари раҳбарлик қилган. Яъни арманлар, яҳудийлар, серблар, болгарлар — улар "учинчи қатлам", ўшандаги халифаликнинг йирик иқтисодини бошқарган иқтисодий синф бўлган, шу сабабли XIX асрда ислом иқтисодиёти қоидалари амалда қўлланилмаган.
1979 йилги ислом инқилобидан олдин шоҳ Эронидаги (Шимолий қисми Россия империяси томонидан, Жанубий қисми эса Буюк Британия томонидан назорат қилинган) ислом иқтисодиёти ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.
Ислом иқтисодий моделининг тикланиши тахминан 60-йиллардан бошланади. Унинг ташаббусчилари Миср бош вазири Харразий ва замонавий ислом иқтисодий лойиҳаси – бутун дунё буйлаб, жумладан, Европада кўп сонли филиаллари бўлган, Жидда шаҳридаги «Ислом тараққиёт банки»ни ташкил қилиш учун жавобгар бўлган саудиялик шаҳзодалардан бири бўлган.
Ислом иқтисодиётининг моҳияти нимада? Энг аввало, Қуръон ваҳийсига таяниб  – бу фоизлардан, фьючерс битимлардан, «ҳаво иқтисодиёти»дан воз кечишдир. Бу борада Европа иқтисодиётида амал қиладиган лойиҳали инвестициялашдаги иш услубияти энг турдош ҳисобланади. Бироқ бу рискларни тақсимлаш, улуш асосидаги иштирок билан боғлиқ лойиҳали инвестициялаш, яъни банкнинг ўзи ҳеч қандай фоиз олмайди. Банк мижоз тақдим этган бизнес-режани ўрганади, рискларни таҳлил қилади, агар буни қабул қиладиган бўлса, кейин фойдани тақсимлаш рўй беради. Бу энг универсал шакл, ваҳоланки, савдо лойиҳаларига тааллуқли шакллар ҳам бор. Масалан, ислом суғуртаси ва ҳ.к. мавжуд.
Яъни асосийси вақт билан ўйинларнинг қатъиян тақиқланишидир. Исломнинг асосий қоидаси - шариат теологик постулатидир, чунки Исломда теология объектив дунёга, шу жумладан меҳнат жараёнларига ёндашишни аниқлаш усулидир. Бу Ғарбда юнонлар давридан кейинги фалсафа эмас, балки шариат институтларига асосланган илоҳиётдир. Асосий вазифа - бугунги кунда айрим чайқовчилар фойдасига — вақт билан ўйинлар, яъни вақтни, айниқса, келажакни, ҳали яшалмаган вақтни "гаровга қўйиш" нинг олдини олиш. Жумладан, ғарбда одатий иш бўлган, ҳали етилмаган буғдой ҳосилини сотишга тақиқ мавжуд.
Бугунги кунда ислом иқтисодиёти ҳудуди анча барқарор эканлигининг сабаби нафақат унинг хомашё билан боғлиқлиги (нархи ўзгариб туриши ва тикланадиган ресурс эмаслиги сабабли ишончсиз ҳисобланади) эмас, балки жамият ўз муҳитида реал иқтисодиётга қаратилганида фундаментал эканлиги ҳисобланади. Бу реал ишлаб чиқаришга ва ўз вақтини чайқовга қўймасликка жамоавий психологик кўрсатмадир.
Биз «ислом дунёси» деганда ўзимизга шу ҳақида ҳисобот беришимиз керакки, у 60 дан ортиқ халқаро ҳуқуқ субъектларига, аксарият ҳолларда либерал ёки тоталитар, лекин нима бўлганда ҳам исломга қарши позицияларда турган мустамлакадан кейинги ғарбпараст элиталар томонидан бошқариладиган суверен давлатларга булинади.
Шундай қилиб, агар Форс кўрфазидаги бир нечта давлатни, Саудия Арабистони ва Эрон ислом республикасини ҳисобга олмасак, қолган олтмиш мамлакат тоталитар нолиберал усуллар ёрдамида либерал Ғарбга йўналтирилган брократия томонидан бошқарилишини кўришимиз мумкин. Бундай шароитларда ислом иқтисодиёти куртаклари маъмурий душман руҳидаги маконда униб чиқмоқда. Қанчалик ғалати бўлмасин, Буюк Британияда исломий банк иши фаол ривожланмоқда. Аммо бу иш мунозарали, чунки шариат нуқтаи назаридан рухсат берилган, яъни жиноят тамғаси босилмаган "ҳалол пул" тушунчаси мавжуд. Фараз қилайлик, шариат банки бўлмаган банк мавжуд, лекин унда сиз пулларингизни ўсишга эмас, балки маркетинг томонидан текширилган фойдали ишга киритиш учун берадиган «мусулмон дарчаси» мавжуд. Лекин пул маблағлари умумий тўпламига келадиган бўлсак, бу пуллар бошқа молиявий оқимлар билан аралаштириб юбориладими, йўқми - буни билмайсиз, тўғрими? Ислом иқтисодиёти "пулнинг ҳиди бўлади" деган позицияга амал қилади. Мисол учун, сиз спиртли ичимликлар орқали олинган пуллардан фойдаланишингиз мумкин эмас. Шундай экан, хусусий ҳаётида ислом қоидаларига амал қиладиган, лекин спиртли ичимликлар савдосига алоқадор бўлган одамлар шариат нуқтаи назаридан жиноят содир этган бўлади. Шу сабабли «мусулмон дарчаси» бўлган банклар қаллоблар бўлиб, Европа ҳудудида исломий банклар хизматларидан фойдаланиш истагида бўлган диаспораларни алдайди. Лекин у ерда ҳам тўлиқ ислом банклари мавжуд бўлиб, уларнинг ривожланиши Европа молия структуралари билан рақобат қилади. Катта иқтисодиётнинг ғарблик хўжайинлари мусулмонча иш тизимининг афзалликларига: фьючерс ўйинларидан, суррогатлар яратишдан воз кечиш ва реал секторга йўнатирилганликка муносиб баҳо бердилар. Бу тамойиллар бевосита қўлланиш ҳудудида иқтисодий вазиятни ўзгартиради. Лекин шуни унутмаслик керакии, бугунги ислом иқтисодиёти салмоғини сайёрамиздаги умумий молиявий баланс билан таққослаб бўлмайди. Шу сабабли бир чимдим туз билан бир бочка сувни шўр қилиб бўлмайди, лекин биз гувоҳи бўлиб турган инқироз исломий усулларга ажойиб тарзда йўл очиб бермоқда.

Ҳайдар Жамол

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase