Американинг юқори мартабали ушбу расмийси Доха келишувида кенг қамровли музокаралар олиб борилмагани ва уларни қайта кўриб чиқилиш кераклигини қўшимча қилди.
Тахминан бир йил олдин Дохада АҚШнинг собиқ президенти ва Толибон ўртасида имзоланган битимга кўра, Қўшма Штатлар Толибон позицияларига ҳужум қилишдан тийилишга ва барча чет эл қўшинлари 1 май куни Афғонитстонни тарк этишга ваъда берган эди.
Толибон гуруҳи агар чет эл қўшинлари белгиланган санага қадар Афғонистонни тарк этмаса, босқинчиларнинг жони омон қолмайди ва бу гуруҳ уруш ва душманликни давом эттиради дея огоҳлантирди.
Ҳозирда, 2500 америкалик ҳарбийлар ва НАТО ташкилотининг 7 минг ҳарбийлари Афғонистонда жойлашган ва 20 йилдан бери жойлашган бўлса ҳам ушбу мамлакатда нотинчлик, барқарорсизлик, терроризм ва урушни кенгайтиришдан бошқа натижа бергани йўқ.
Байден: хорижий ҳарбийлар Афғонистонни тарк этмайди
Америка президенти хорижий ҳарбийлар Доха келишувига биноан Афғонистонни тарк этишмайди,-деб айтди. Тулу Нюз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Америка президенти Жо Байден Доха келишуви қайта кўриб чиқилиши керак ва НАТО ва америкалик ҳарбийлар Афғонистонда қолишни давом этади,-деб айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди