Мухолифатчи-миллатчи (туркий) "Яхши партия" (İYİ Parti) уйғурлар геноцидини тан олишни таклиф қилди, аммо "исломчи" деб ҳисобланадиган ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) унга қарши овоз берди, унга иттифоқчи бўлган Турк миллатчи ҳаракат партияси (МҲП, бир неча йил олдин İYİ Parti ундан ажралиб чиққанди) овоз беришдан тийилди, натижада ҳеч қандай қарор қабул қилинмади.
Албатта, унинг раҳбари, ҳурматли Ражаб Таййиб Эрдўған, тарафдорлари томонидан деярли "Уммат етакчиси" сифатида тасвирланган ҳукмрон AKPни ахлоқий фош қилиш позициясида туриш мумкин ва у бунга Қуддус масалалари бўйича кўплаб баёнотлар беришида кўриш мумкин ва ҳоказо. Эҳтимол, бир неча йил олдин, 2016 йилда Туркиянинг ташқи сиёсатидан кўнгил тўлмаган даврда, биз айнан шундай қилган бўлардик, ахир бу йўналишда турк сиёсатида ташвишли белгилари ҳақида рус тилида биринчилардан бўлиб ёзгандик. Бироқ, ўшандан бери "кўнгил қолмаслик учун мафтун бўлмаслик керак" эканлиги тушуниб етилди.
Биз ҳали ҳам Туркия ҳукумат тепасида ислом тарафдори бўлган кучлар турибди, ва уларнинг раҳнамолигида, бу мамлакат, эҳтимол, исломий сиёсий лойиҳа бугун мавжуд бўлганлар орасида энг яхшиси, деб ишонамиз. Бироқ шуни тушуниш керакки, бу лойиҳанинг ўзи – бир неча бор муҳокама қилинган сабабларга кўра – глобал ва кучли характерга эга бўла олмади ва яқин орада бўлмаса ҳам керак, шу сабабли унинг агентлари бўлган кучлар миллий давлатлар, халқаро муносабатлар ва манфаатлар координаталар тизимида ҳаракат қилишига тўғри келади.
Биз дунёдаги барча мусулмонлар ёки камида мусулмон турклар ҳимоячиси ва бошпана сифатида кўришни истаган Туркия, биринчи навбатда, миллий манфаатларини бошқа ҳар қандай манфаатлардан устуворлигини назарда тутадиган Конституциясида мустаҳкамланган республика миллатчилик мафкураси билан ўз фуқароларининг миллий давлати ҳисобланади. Бу ҳақиқатнинг бир қисмидир, бошқаси ҳам бор. Ҳатто ўзининг камтар кўламли Уммат билан, лекин Сурия ёки Ливия каби мамлакатларда хорижий мусулмонларни ҳимоя қилиш учун бир мамлакат учун жуда муаммоли бўлган ҳолда, Туркия (ўзи қўллаб-қувватлашг муҳтож бўлган Қатардан ташқари) ҳеч бир мусулмон мамлакатига кўмагига таяна олмайди, лекин мусулмон давлатлар гуруҳи (анти-исломий режимлар билан) бунда фаол каршилик кўрсатади, жумладан мусулмонларнинг тарихий душманлари билан тўғридан-тўғри битим тузган ҳолда.
Шу аснода геосиёсий ёлғизликда бўлиб, турли йўналишларда ташқи босимни бошдан кечираётган Туркия раҳбарияти энг ёқимли бўлмаган давлатлар билан тактик иттифоқларга киришиб, маневр қилиши бежиз эмас. Коммунистик Хитой эса улардан бири - Туркия ҳозирги кунда кўп жиҳатдан қарам бўлган, иқтисодиётдан тортиб вакциналар сотиб олишгача қарам бўлган давлат.
Дарвоқе, бу Realpolitik нафақат мусулмон дунёсининг муаммоси эканлигини тушунишимиз керак. Худди шунинг учун, масалан, арман лоббисининг жуда кучли позицияларига ва Америка жамиятининг муҳим қисмининг умумий хайрихоҳлигига қарамасдан, Қўшма Штатлар ҳали "арман геноцид"иборасини расман тан олмаган. Чунки Туркия ахлоқий масалалар туфайли у билан муносабатларни хавф остига қўйиш учун жуда муҳимлик қиладиган иттифоқчи ҳисобланади.
Бу муаммонинг ташқи сиёсий мезонлар нисбатан аниқ, лекин унда Туркиянинг ўзи учун ички сиёсий мезонлар ҳам бор. Албатта, уйғурларнинг геноцидини тан олишни таклиф қилиб, уларнинг ҳимоя қилиб гапирган "Яхши партия" мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан яхши эканини тасдиқлагандек туюлди. Лекин бошқа томондан, биз Туркия сиёсатида, мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиш, биринчи навбатда, мамлакат ичида талаб қилинади, деб тушунишимиз керак, айниқса, маданий ва мафкуравий уруш фонида аксил-исломий кучлар энди мусулмонларга қарши ҳаракат қилаётган шароитларда. Мана шу ерда "Яхши партия" энди у қадар яхши эмас, чунки у исломга қарши бу урушда иштирок этган ва ҳали ҳам асосан ҳукмрон AKP и MHP коалициясига қарши бўлганлар билан бир сафда. Бироқ агар ҳукмрон коалициянинг ҳам, «Яхши партия»нинг ҳам бу масаладаги позицияси амалий натижа берадиган бўлса, яна бир партия уйғурлар геноцидини тан олиш (олмаслик) масаласида ўзини ёвуз қилиб кўрсатди. Гап, албатта, унинг етакчиси Дўғу Перинчек парламент мажлисида хитойлик коммунистларнинг уйғурларга нисбатан золимликлари ҳақида гапирган уйғур қизи Нурсиман Абдурашидни террорчи, ал-Қоида ва Гюлен ҳаракатининг агенти деб атаган
Vatan Partisi ҳақида боради.
Узоқ йиллар давомида Туркиянинг Сурия ёки Ливиядаги мусулмонлар ҳимоясига қарши чиққан, коммунистик Хитой ва Путиннинг Россия билан Иттифоқига лоббичилик қилган айнан шу сиёсатчидир. Шу билан бирга, у мамлакат ичида "Исломизм" га ҳам қарши чиқади ва "камолизм асослари"га қайтишни қўллаб-қувватлайди.
Асуски, бу сафар Перинчек тантана қилиши мумкин. Лекин, иншаллоҳ, мазлумларнинг дуоси золимларнинг бу фаол ва ғоявий гумаштасига етиб боради ва мана шунда энди мусулмонлар тантана қилади.
Ачинарли, лекин ажабланарли эмас - Туркия уйғурлар геноцидини тан олмади
Уйғурлар геноциди бирин-кетин Ғарб мамлакати томонидан тан олиниши фонида Туркия парламентининг уни тан олишдан воз кечиши - ачинарли, аммо кутилган янгиликдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси