«Гаров бойлайманки, бу маълумотларни у итларни ўргатиш ҳақида видеодан олган»: ТикТок фойдаланувчиси эркакларга "ёмон хулқ" учун аёлларни "жазолаш"ни тавсия қилган муносабатлар ҳақида оммавийлашган видеода берган «мизогиник» маслаҳати учун танқидга учради. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.
Майамилик (Флорида) фитнес бўйича инструктор ва мураббий Майрон Гейнс ТикТокда жойлаган видео оммалашганидан сўнг «мизогин» ва «эмоционал абьюзер» деб аталди. Ушбу роликда у эркакларга аёллар учрашувни бошқа сафарга қолдирадиган бўлса, қандай йўл тутиш ҳақида маслаҳат беради. У «номақбул ҳаракатлар» учун аёлларни «дарҳол жазолаш» керак деди.
Мунозарали видео Twitter да эълон қилинди, ғазабга минган фойдаланувчилар аёллар ҳақида итлар каби гапиргани учун Гейнсни қоралашди. ТикТок кейинчалик жамоа қоидаларининг бузилиши туфайли унинг аккаунтини блоклаб қўйди.
Мунозарали роликда Гейнс агар аёл киши учрашувни қолдиришга қарор қилса, эркакларга ўзини қандай тутиш ҳақида маслаҳат беради. У "ёмон хулқ" учун рағбатлантириб бўлмайди, деб айтди.
«Сиз шунчаки айтасиз: «Бу ажойиб, лекин мен инжиқ қизларни ёқтирмайман. Агар учрашадиган бўлсак, тушлик ёки ичимликлар учун ёки нима билан шуғулланмоқчи бўлган бўлсангиз, ўша учун сен тўлайсан», дейишингиз керак», - деди Гейнс.
«Аёллар билан мулоқотда, агар улар номақбул ҳаракат намойиш этадиган бўлса, бунинг нотўғри эканини тушуниши учун уни дарҳол жазолаш керак, - қўшимча қилади у. - Чунки, агар сиз ён берсангиз ва у ўз аҳмоқликларини ҳал қилиб олганидан кейин учрашувга чиқишга рози бўлсангиз, бу одатий нарса экан деб ўйлаши мумкин. Ёмон хулқ-атворни ижобий маъқуллаш билан рағбатлантирманг».
Daily Dot маълумотларига кўра, ТикТок Гейнснинг аккаунтини блокламагунга қадар у 54 мингта обуначи йиғишга улгуради.
Бошқа видеоларида у "бир вақтнинг ўзида бир нечта қиз билан қандай учрашиш" ҳақида маслаҳат берди ва «нима учун эркаклар биринчи учрашувда пул тўлаши керак»лигини, шунингдек, «нима сабабдан аёллар ва эркаклар дўст бўла олмаслиги»ни тушунтиради.
Гейнс ўз видеоларида ТикТокдаги дуэт функциясини ёқмаган, шу сабабли бошқа фойдаланувчилар унинг видеоси ёнида ўз реакцциясини жойштира олмаган. Бироқ бу уларга ўз муносабатини блдиришга халал бермади.
@jacobvanlue номли ТикТок фойдаланувчиси Гейнсни ўз видеоси «тег»ларида қайд этиб, бошқаларни унинг аккаунти ҳақида эълон килишга чақиради. Эҳтимол, айнан шу Гейнснинг аккаунти блокланишига олиб келган.
«Ростини айтсам, бу мен охирги вақт кўрган энг жирканч нарса. Албатта, у қандай гапириши ва қанча «лайк» олиши хавотир уйғотади, - деди @jacobvanlue. – У том маънода аёлларни худди ҳайвонлардек ўргатиш керак деган разил фикр билдирди. Ҳайвонлардек ўргатиш. Буни улар шундай атамоқда».
ТикТок-пользователь @crybabyscorpio аккаунтли ТикТок фойдаланувчиси ўзининг жавоб тариқасида жойланган видеосида у датда «одамларга нафрат намойиш этиш»га қарши чиқишини тушунтирди, лекин шу билан бир пайтда Гейнснинг ролигига буч келгач, ўзининг 32 минг обуначисини гижгижлаб қўйди.
«Шу аккаунтми? Йўқ. Уни охиригача таъқиб қиламан, - деди у. – Мен бу билан шуғулланаман ва обуначиларимдан уни таъқиб қилишларини сўрайман. Сиз шунчаки унинг аккаунтини кўринг. Илтимос, шунчаки бир назар ташланг».
Гейнснинг аёл киши учрашувни кейинга қолдиришига эркак киши қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақидаги масалаҳати маълум вақт Твиттерга тушиб қолди. Sidney исмли фойдаланувчи эса «Уффф» изоҳи билан видео жойлаштирилди.
Ролик 2,7 миллион марта томоша қилинди. Кўпчилик «сексист» ва «нотўғри» қарашлардан шокка тушди.
«Гаров бойлашаманки, бу маълумотларни у итларни ўргатиш ҳақида видеодан олган» - деб ёзди фойдаланувчилардан бири. Бошқаси эса қўшимча қилди: «У аёллар (бундан кейин цензура ўткзмайдиган сўзлар келади – таҳр. изоҳи) эканлиги ҳақида иборани ҳаддан ташқари том маънода тушунган».
«У қизларга мебель устига чиқишга рухсат берадими? Учрашувларга шириклик ва кичкина коптокча оладими? Ахир яхши ҳаракатларни қандайдир рағбатлантириш керак», - деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Кимдир Гейнс аслида чегаралар бегилаш ҳақида гапиргани, лекин буни нотўғри ифодалаганини айтади.
«Умуман олганда, бу чегаралар белгилаш деб аталади, гарчи бу анча ёмон янграган ва у нотўғри ифодалаган бўлсада, лекин сиз ҳақиқатда уларга нимадир қилишга имкон бериб, бошқаларни сиз билан ўзини қандай тутиши кераклигини ўргатасиз, - дейди фойдаланувчилардан бири. - У бунинг жазо эканлигини айтиши, шунчаки чегаралар белгиланиши ҳақида гапириши керак эди».
«Унинг фикрни ифодалаши ва ёндашув и умуман ярамайди бунга қўшиламан, - деб ёзади бошқаси. - Лекин умуман, чегар белгилаш айнан шундан иборатки, ёмон ҳаракатларни яши қўллаб-қувватлаш билан рағбатлантирмаслик керак».
Бироқ бошқалар бу фикрга қушилмайди. Твиттер фойдаланувчиларидан бирининг ёзишича: «Аёл учрашувни кейинга қолдириши бу «ёмон хулқ-атвор, ҳаракат» эмас ва бунинг учун жазолаб бўлмайди».
«Агар шунчалик ўзингни номукаммал ҳис қиладиган ва учрашувни кейинга қолдирганлик учун ғазабланадиган бўлсанг, демак, сенга ёрдам керак. Кимнидир у банд эканлиги ёки қандайдир шошилинч иши чиқиб қолганлиги учун жазолаш мумкин эмас».
Daily Mail: У аёлларни итлар каби тарбиялайди
ТикТок фойдаланувчиси «номақбул ҳаракатлар» учун эркаклар аёлларни «дарҳол жазолаш»ини қўллаб-қувватлаган, аёллардан нафратланадиган маслаҳати учун кескин реакцияга учради. Натижада, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг видеоларидан бири машҳурлик қозонганидан кейин, уни "мизогин" ва "эмоционал абьюзер" деб аташди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш