Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Наврўз цивилизацияси мамлакатларига алоҳида мактубларида коронавирус эпидемияси ва унинг дунёда юзага келтирган кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларига ишора қилиб, янги йилда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик ҳамда коронавирус касаллигини назорат қилиш ва тугатиш билан Наврўз одамлар учун янги кунга айланиб, дунёдаги барча мамлакатларга бахт, қут-барака, соғлик ва тинчлик қайтишига умид билдирди.
Руҳонийнинг табрикномасида қуйидагилар келтирилган: Баҳор забардаст рассом сингари табиатда турли расмлар солиб, заминнинг қалби ва жонида ҳаёт ва покизалик руҳини яратади, ер куррасига тароват ва гуллаш расмини ёяди. Меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бу қадимий байрам --Наврўз умид, қувонч, қайғудан халос бўлиш учун илҳом бахш этиб, янгиланиш, янгича фикрлаш ва янгича яшаш учун бир баҳонадир.
Эрон Ислом Республикаси Президентининг наврўз табригида келтирилишича: "Умид қиламанки, биз одамлар ҳам табиат каби фаслнинг янгиланиши билан қалбимиз ва жонимизда янги баҳор яратиб, сустлик ва лоҳаслик ғуборларини артиб, жонимиз ва тафаккуримизнинг сурури, танимизнинг соғлиги омилини таъминлаймиз".
Руҳоний давлат раҳбарларини Наврўз байрами билан табриклади
Эрон Ислом Республикаси Президенти Наврўз цивилизацияси мамлакатлари (Афғонистон, Покистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия ва Ироқ) раҳбарларини Наврўз байрамининг кириб келиши ва ҳижрий-шамсий 1400 йилнинг бошланиши билан табриклади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси