close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.08.2024 05:48

Амир ва фақир

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Ҳаёт ўзи нима? Унинг тилла-кумушлари, қасрлари, мансаб ва лавозимлари асли нима? Улар ҳеч нарса эмас, ҳаммаси ўйин, вақтичоғлик, мақтанчоқлик, риёкорлик, сирти ялтироқ - ичи қалтироқ, ўз номи билан "паст” (дунё)дир. Абадий ҳақиқат иймон ва солиҳ амалдир.

25.05.2023 20:58

Дунёнинг энг бой одами Бернард Арно АҚШ иқтисодиётининг заифлашиши ҳашаматли товарларга бўлган талабни камайтиради деган таҳдид туфайли бир кун ичида 11,2 миллиард доллар бойлигини йўқотди. Бу ҳақда Kazinform NDTV.comга таяниб хабар беради.

23.01.2023 13:49

Бойлик саробдир!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан

Бу яқинда олимлар кашф етган улкан олмос сайёраси 55 Cancri E билан солиштирганда Ер сайёрасининг фотосурати.

09.01.2022 00:31

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни ўттиз йил бошқарди. Бу вақт ичида унинг оиласи дунё бўйлаб юзлаб миллион долларга кўчмас мулк сотиб олишга муваффақ бўлди. Собиқ президентнинг қариндошлари - мамлакатнинг энг бой одамлари - давлат лавозимларида ишлайди, йирик компаниялар ва банкларни бошқаради, улкан саноат корхоналарига эгалик қилади. Расмий истеъфога қарамай, сиёсатчи мамлакат ҳаётига таъсир ўтказмоқда: у ҳукмрон "Нур Отан" партияси раҳбари ва мамлакат Хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлиб қолмоқда. Назарбоев кланининг дабдабали ҳаёти ҳақида сўз очамиз.

06.05.2021 09:23

Дунёга ҳавас дардининг муолажаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Баъзан инсон: “Ҳали йигит ёшида бўлсам, ўлим менга узоқ”, деган ўйда ёшлигига ортиқча ишонади. Ҳолбуки, “шўрлик бола” бутун шаҳардаги эркакларга нисбатан қариялар сони ўндан бир миқдордан ҳам камроқ эканлигини хаёлига келтирмайди.

28.04.2021 22:58

"Бас, Биз унинг ўзини ва уй-жойини ерга юттириб юбордик. Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган бирор гуруҳ топилгани ҳам йўқ ва у ўзини ўзи қутқара олгани ҳам йўқ. Кеча унинг ўрнида бўлишни орзу қилганлар энди бундай деб гапира бошладилар: “Вой аттанг! Аллоҳ хоҳлаган бандасига ризқни кенг қилиб, хоҳлаганига торайтириб қўяркан-а! Агар Аллоҳ бизга мараҳамат қилмаганда бизни ҳам юттириб юборган бўларкан-а! Во ажабо, кофирлар нажот топмас эканлар-а?!" (Қасас сураси, 81, 82-оятлар).

27.04.2021 04:48

"Қорун: “Менга бу мол-дунё фақат ўзимнинг илмим туфайли берилган!” деди. Ахир у билмасмиди, Аллоҳ ундан аввал ўтган асрларда ундан кўра кучлироқ ва моли кўпроқларни ҳалок қилган. Жиноятчилардан уларнинг гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмайди. (Қасас сураси, 78-оят).

20.04.2021 14:37

"Қорун Мусонинг қавмидан эди, уларга зулм қилди. Биз унга дунё хазиналаридан шунчалик кўп берган эдикки, унинг калитлари бир гуруҳ кучли кишиларга ҳам оғир келар эди. Эсланг, қавми унга бундай деган эдилар: “Сен кўп хурсанд бўлма, чунки Аллоҳ ҳаддан зиёда хурсанд бўлиб кетганларни ёқтирмайди. Аллоҳ сенга берган нарсалар ёрдамида Охират уйини кўзла ва бу дунёдан ҳам насибангни унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам яхшилик қил ва ерда фасод тарқатма. Шубҳасиз, Аллоҳ бузғунчиларни яхши кўрмайди”. (Қасас сураси, 76, 77-оятлар).

14.07.2019 15:50

Қашшоқликдан қўрққанлари учун жуда кўп одамлар гуноҳларга қўл уриб қўядилар. Бу, айниқса, атрофдагилар дунё ҳаётининг баъзи матоҳларидан тўлиқ баҳраманд бўлганларида кўринади, шунда, ҳатто атрофида бошқа муҳтожлар ҳам борлиги унутилиб қўйилади. Атрофдагиларнинг кўпчилиги ҳалол йўллар билан яшамаётганига ҳам парво қилинмайди.

12.07.2019 20:17

Собит туриш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Аллоҳ таолодан ҳар куни бизни тўғри йўлга бошлаб, залолатдан сақлаши ҳақида сўраймиз. Ҳар бир намозимизда Аллоҳ таолонинг ғазабига учраган ва адашганлардан бўлиб қолмоқдан паноҳ сўраймиз. Бироқ,  тўғри йўлда бўлиш нима экани ҳақида тааммул қилиб кўрганмизми?

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase