Норвегиялик шифокорларнинг аниқлашича, онкология касалликлари риски уйқусиз тунлар кўпайиши ва тунги ёритиш шароитларида (тунги смена вақтида) ишлаш даражасига пропорционал равишда ўсади. Хусусан, 45 мингга яқин ҳамшира соғлиғи ҳақидаги маълумотларин таҳлил қилиб (маълумки, улар тунги навбатчиликка жуда кўп қоладилар), норвегиялик тадқиқотчилар ушбу тоифадаги одамлар орасида кўкрак бези саратони қўшимча риски 2,5 баравар юқори эканлигини аниқладилар.
Тунги парвозлар билан банд бўлган скандинавиялик учувчиларда простата саратони риски ўсганлиги ҳақида маълумотлар олинган.
Саратондан ташқари, тунда ухламаслик кўпинча уйқунинг бузилиши, ошқозон-ичак ва юрак-қон-томир касалликларига, шунингдек, ёғ алмашинининг бузилиши, қандли диабет ва семиришга олиб келиши мумкин.
Гап шундаки, тунги соат 12 дан тонгги соат 4 гача инсон организмида стрессдан, эрта қаришдан ва шамоллаш касалликларидан ҳимоя қиладиган, шунингдек, биортимни тартибга соладиган мелатониннинг 70 фоизи ишлаб чиқирилади. Лекин мелатонин фақат уйқу вақтида ишлаб чиқарилади. Шу сабабли уйқуга тўймаган одам одатда ўзини жаҳлдор ва ҳолсизланган ҳис қилади, унинг иммунитети тушиб кетади.
Эслатиб ўтамизки, тунда ухлаш ва кундузи уйқусиз юриш тавсиялари олимларнинг у борадаги кашфиётларидан анча олдин, Муқаддас Қуръонда келтирилган. Аллоҳ Таоло айтадики: «Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик. Ва кечасини либос қилиб қўйдик. Ва кундузни тириклик қилдик» (78:9-11).
Олимлар кечаси ухлашни тавсия қилади
Кенг миқёсли тадқиқотлар натижсида даниялик олимлар шундай хулосага келдиларки, кечқурунлари ишлаш 30-54 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони ривожланиш рискини бир неча маротаба оширар экан. Худди шундай кузатувлар Финляндияда, шунингдек, тунги рейсларга хизмат кўрсатадиган стюардессаларни тадқиқ этишда АҚШда ҳам қайд этилган, хабар беради SCNC.ru илмий-оммабоп журнали.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди