close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юқумли касалликлар саратонга олиб келади

Олимларнинг аниқлашича, саратон ривожланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг ҳар олтитадан биттасига юқумли касалликлар сабабчи бўлган, шу сабабли даволаниши ва олдини олиш мумкин ҳисобланади. 27 та экспериментга асосланган тадқиқот натижалари «Ланцет» тиббиёт журналида чоп этилди. Олимлар саратон касаллигининг сабабларини ўргандилар ва у, жумладан, инфекция оқибатида пайдо бўлиши мумкинлигини ҳам исботлаб берганлар.

Тадқиқот маълумотларига кўра, ривожланаётган мамлакатларда инсон папилломаси вируси (ВПЧ), хеликобактерия, В ва С вирусли гепатитлари бачадон бўйини, жигар, ичак ва ошқозон саратонига олиб келади. Бундай давлатларда инфекциялар билан изоҳланадиган саратонга чалиниш риски саноати ривожланган мамлакатлар билан таққослаганда 3 баравар юқоридир. Масалан, статистика маълумотларига кўра, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида бу рақам 22,9 фоизни ташкил қилган бир пайтда Буюк Британияда атиги 7,4 фоизни ташкил қилади.
Инфекция оқибатида саратонга чалиниш билан боғлиқ ҳолатларнинг учдан бир қисми 50 ёшдан ошганлар орасида қайд этилган. Аёлларда бачадон бўйини саратони деярли эллик фоиз ҳолатларда юқумли касалликлар билан изоҳланади, эркакларда эса жигар, ичак ва ошқозон саратонининг 89 фоизида юқумли касалликларнинг хизмати катта.
Францияда асос солинган Саратонни ўрганиш бўйича Халқаро агентлик инфекциялар билан изоҳланадиган бу касаллик ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдиин олишга қаратилган қўшимча ҳаракатлар ва тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги ҳақида баёнот берди.
Вируслар, бактериялар ва паразитларнинг саратон ривожланишига таъсирини тадқиқ этиш билан шуғулланган Мартин Пламмер ва Кэтрин де Мартелнинг айтишича, замонавий тиббиёт бу қўрқинчли касаллик статистикасини сезиларли даражада пасайтира олади. Улар вакциналардан фойдаланиш ва профилактиканинг, шунингдек, уларга қарши самарали интибиотиклар яратилган инфекциялар ролини алоҳида таъкидладилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase