Соқол, шунингдек, шамоллашга қарши курашда ёрдам беради, чунки бўйин соҳасига совуқ ҳаво келишининг олдини олади ва унинг ҳароратини оширади, бу эса йўталдан тезроқ қутулишга ёрдам беради, шунингдек, соқолли эркаклар астма ва аллергияни ҳам осон бошидан ўтказади.
Бундан ташқари, соқол теридаги тошмалардан сақлайди, ахир эркаклар соқолини олиш вақтида пайдо бўладиган микроскопик жароҳатларга осонлик билан микроб тушади.
Таъкидлаш жоизки, соқол мусулмонлар ташқи кўринишининг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўйловни қисқартиринглар ва соқолни қўйинглар», дедилар. (Бухорий ва Муслим)
Олимлар: Соқол соғлиқ учун фойдали экан
Британиялик олимлар соқол эркаклар соғлиғи учун жуда фойдали эканлигини исботладилар. Тадқиқотчиларинг сўзларига қараганда, эркакларнинг юзидаги туклар фақат қуёш нурларидан ҳимоя қилибгина қолмайди. Соқол терини ёш сақлашга ёрдам беради. Ахир фолликула ва ёғ безлари терини қалинроқ ва шикастланишларга чидамлироқ қилади, деб хабар беради ilife-news.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди