close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Энди COVID-19-Дельта долзарб эмас. Даҳшатли Лямбда штамми яқинлашмоқда

foxnews.com: Биринчи марта Перуда бир йилча олдин аниқланган деб ҳисобланадиган лямбда варианти ушбу мутация COVID-19 вакциналарига қарши чидамли бўлиши мумкин деб айтаётган олимлар учун янги муаммо саналади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баёно беришича, ушбу вариант мутациялари унинг трансмиссиявийлигини ошириши ёки, эҳтимол, «нейтраллаштирувчи антитаналар»га чидамлилигини кучайтириши мумкин.
«Ҳозирча биз лямбда-вариант агрессивроқ эканининг ҳеч қандай аломатини кузатмаяпмиз», – дейди Deutsche Welle га берган интервьюда ЖССТ вирусологи Хайро Мендес-Рико. У, шунингдек, немис нашрига SARS-CoV-2 ривожланиши билан янги штамм  кўпроқ тарқалиши, лекин у қадар ҳалокатли бўлмаслиги мумкин.
Буюк Британиядаги Wellcome Sanger институти Genomics Initiative COVID-19 директори Джефф Барреттнинг Financial Times га айтишича, «ҳисоблаш ва лаборатория маълумотларидан фойдаланган ҳолда, лямбда таҳдидини аниқ тушуниш қийинлигининг сабаби шундаки, у бошқа вариантлар билан таққослаганда ноодатий кенг мутациялар тўпламига эга».

thedailystar.net: Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, охирги тўрт ҳафта ичда дельта-вариантдан анча хавфлироқ бўлган COVID-19 янги штамми 30 дан ортиқ мамлакатда аниқланган.
«Маълум қилинишича, Lambda штамми дунёдаги ўлим кўрсаткичлари энг кўп мамлакат саналган Перудан келиб чиқади», – деган хабар чиқди душанба куни Тивиттерда (5 июл).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек, news.com.au Австралия янгиликлар порталининг лямбда штамми Бирлашган Қиролликда аниқлангани ҳақидаги хабарини маълум қилди.
Порталнинг маъум қилишича, ҳозирги кунда Буюк Британияда олти марта лямбда штамми ҳолати аниқланган.
Унинг таъкидлашича, тадқиқотчилар «янги вариант дельта штаммидан юқумлироқ бўлиши» эҳтимолидан хавотирда.

***

Агар, аслини олганда, бир хил бўлган бу икки хабардан кўриб турганингиздек, на дельта варианти, на дельта-плюс варианти энди долзарб эмас ва 2021 йил 6 июл кунига келиб, барча қитъаларда барча оммавий ахборот воситалари у ҳақида бонг ураётган қандадир лямбда «мейнстрим»да. Бунда ҳамманинг ҳам фикри бир жойдан чиқмаяпти: баъзилар бу штамм дельта вариантидан кўпроқ хавфли эмас, фақат юқумлироқ ва вакциналарга чидамлироқ деб ҳисоблайди, бошқалар бу лямбда варианти ҳақиқий даҳшат фильмнинг ўзгинаси, деб хавотирланмоқда.
Бироқ, ўйлаймизки, бу энг катта муаммо эмас – машҳур экспертлар ва тиббиёт соҳаси юлдузлари бир амаллаб келишиб олишади. Хавотирга солаётган асосий нарса бу – пандемия энг авжига чиққан, юнон алифбоси ҳарфлари эса тугаб боряпти.
Бундан савол келиб чиқади: Омега штамми топилганидан сўнг, навбатдаги штамм қандай аталади? Экспертлар бошқа алифбодан фойдаланадими?  Агар шундай бўлса, қайси алифбодан?
Менимча, бурятлар алифбоси бўлса керак, чунки дунёдаги энг кўп ҳарфлар айнан шу алифбода. Албатта, янги вариант номини тўғри айтиш учун ЖССТ экспертлари машқ қилишига тўғри келади, лекин биз уларнинг COVID га қарши қўшиқларни томоқдан куйлашини жон деб тинглаган бўлардик. Ҳозирча эса, воқелар ривожини кузатиб қоламиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase