"Коронавируснинг дельта вариантидан ўлган одамларнинг деярли ярми, яъни 117 кишидан 50 таси, тўлиқ эмланган эди, хабар қилганди бир неча кун олдин Англиянинг жамият соғлиқни сақлаш бўйича агентлиги Public Health England, - деб ёзади нашр. – Наҳотки эмлашлар самарасиз бўлса?"
"Ҳозирги пайтда Буюк Британия ва Германияда коронавируснинг янги вариантини юқтириб олаётган одамлар орасида маълум бир қисми илгари эмланган бўлиши мумкинлиги мантиққа зид эмас. «Коронавирус оқибатида ўлганларнинг 40%и эмланган эди каби хабарлар йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганларнинг 70% хавфсизлик камари тақиб олганди деган гапга ўхшайди» - жаҳли чиқади Твиттерда Мангейм университети статистика профессори Кристоф Роте. – Аслида бунинг ортида муваффақият турганида улар муаммога шама қилишади".
"Ахир аҳоли орасида эмланганлар улуши ортиб борадиган бўлса, касалликка чалинганлар ва касаллик оғир ўтаётганлар орасида тобора кўпроқ эмланганлар бўлади. Фараз қилайлик, жамиятда эмлаш даражаси 100%ни ташкил қилади. Бу ҳолатда барибир коронавирусдан ўладиган одамлар икки марта эмланган бўлади. Лекин шу билан бир пайтда, коронавирусдан ўлим ҳолатлари мутлақ сони жуда кичик бўлади – худди касалликдан кейин ўлим кўрсаткичлари даражаси каби", - изоҳ беради нашр.
"Умуман олганда, маълумки: эмланган бўлишига қарамай, одамлар коронавирусни, унинг ҳар хил турларини юқтириб олиши мумкин. Бундай ҳолатда олимлар ёриб ўтувчи инфекция ҳақида гапирадилар. Ахир, эмлаш тўлиқ ҳимоя бермайди. Ҳар қандай оғирликдаги - томоқ қичиши аломатларидан тортиб ўпкани вентиляция қилиш эҳтиёжига қадар - коронавирус инфекциясига нисбатан турли вакциналарнинг самарадорлиги 66% дан 95%гача. Шу билан бирга, улар касалликнинг оғир шаклларидан анча яхши ҳимоя қиладилар", - дейилади мақолада.
"Англия жамият соғлиқни сақлаш агентлиги аввалгидек, тўлиқ эмлаш касалхонага ёткизиш заруратини 94%га, ўлим ҳолати эса ҳаттоки тажовузкор дельта вариант билан ҳам 95%га олдини олади, деб ҳисоблайди ва бунда турли вакциналарни бир-биридан ажратмайди. Бу эса тўлиқ эмланган одамлар орасида дельта-вирус юқтириб олишдан кейин касалхонага ётқизилиш ёки ўлим риски эмланмаганлар билан таққослаганда 20 баравар, яъни 5%гача бўлишини ангатади. Лекин бу риск нолга тенг эмас", - таъкидлайди нашр.
"Шу сабабли, токи коронавирус айланиб юрган экан, икки марта эмланган бўлишига қарамай, инфекцияланган ва кейин жиддий касал бўлиб қолган одамлар ҳар доим бўлади; яъни эҳтимол, улар ҳар доим бўлиши мумкин. Бу ўлганлар орасида, икки сабабга кўра кекса одамлар айникса кўп бўлиши эҳтимоли бор: биринчидан, COVID-19 ўлим хавфи ёш одамларга нисбатан қариялар учун анча юқори бўлади, бу ёриб ўтувчи инфекциялари учун ҳам тааллуқли. Иккинчидан, кекса одамларда эмлаш ёшларга нисбатан енгил ўтмайди. "Ёш ўтиши билан иммунитет тизими ўз кучини йўқотиб боради", - дейди Германия иммунология жамияти раиси Кристина Фальк. Эмлаш кўпинча одамлар иммунитет тизимига дори билан таъсир этиши керак бўлган ҳолларда, саратон, ревматизм каби аотоиммун касалликлар, ёки орган кўчириб сўнг беморлар учун бундай ижобий натижа бермайди. Бундай одамлар кўпинча яхши иммунитет тизимини шакллантириш учун учинчи марта эмланиши керак, дейди Фальк".
"Бу эса шуни англатадики, тўлиқ эмланган 80 яшар киши якуний ҳисобда 50 ёшдаги эмланмаган киши билан бир хил рискка учрайди", - деб ёзади Британиянинг Guardian газетасида Кембридждаги Винстон риск ва исбот-далиллар коммуникация марказидан Дэвид Шпигельхальтер ва Қироллик статистика жамиятидан Энтони Мастерс. Уларнинг сўзларига кўра, 80 ёшли одамнинг COVID-19 оқибатида ўлиш риски эмлашдан кейин анча пасаяди, лекин тўлиқ йўқ бўлиб кетмайди. "Шу сабабли ўлим ҳолатларини маълум миқдорда кутишимиз мумкин", - деб ёзади Шпигельхальтер ва Мастерс. Лекин алоҳида ёш гуруҳлари ҳақида гапирадиган бўлсак, эмланмаган одамлар орасида ўлим ҳолатлари эмланган одамлар билан таққослаганда кўпроқ бўлиш эҳтимоли юқори, деб ҳисоблайди тадқиқотчилар".
"АҚШ да 21 июнь ҳолатига 150 млн киши эмланган, хабар қилади Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Марказ. Лекин шунга қарамай, худди шу даврда бу одамлар орасида 4115 киши Sars-CoV-2 юқтириб олди ва кейинчалик касалхонада даволанди ёки вафот этди. Бироқ, АҚШ да коронавирус билан касалланиш нисбатан юқори эканига қарамай, эмлашдан кейин касалликнинг жиддий ўтиши риски 0,003%дан ҳам камни ташкил қилади", - деб ёзади Süddeutsche Zeitung.
Икки марта эмланган ва барибир ўлганлар
"Англияда вируснинг дельта варианти юқтириб олган ва COVID-19 оқибатида ўлган одамларнинг деярли ярми икки марта эмланган экан. Хўш, бу ҳолат эмлаш самарадорлиги ҳақида нималар дейди – нима сабабдан бу ҳали саросимага тушиш учун сабаб эмас?", - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси