close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Корреспондент (Украина): Алкогол юракка қандай таъсир қилади?

Диетолог тадқиқот натижалари асосида кам-кам, лекин мунтазам равишда алкогол истеъмол қилиш фойдалидир, деган ғояга чек қўйишни таклиф қилади

Тадқиқот маълумотларига кўра, ҳатто кичик банкадаги пиво ёки бир қадаҳ шароб ҳам юракка заифлаштирувчи таъсир кўрсатади.
14 йил давомида қарийб 108 минг киши иштирокида ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, мунтазам равишда кичик миқдорда алкогол истеъмол қилиб юрадиган одамлар юрак бўлмаси фибрилляция риски юқори бўлишига дуч келади – бу ҳолатда юрак анормал ритм билан уради.
Тадқиқот маълумотларига кўра, алкогол умуман йўқлиги билан таққослаганда бир кунда атиги бир порция алкогол юрак бўлмаси фибрилляция риски 16% ошишига олиб келади.
Тадқиқотда бир спиртли ичимлик кунига 12 г этил спиртини ўз ичига олган бўлиб, бу кичик (120 мл) қадаҳдаги шароб, кичик банкадаги (330 мл) пиво ёки 40 мл кучли спиртли ичимликларга тенг.
Тадқиқотчилар 107 минг 845 киши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилдилар, уларнинг ўртача ёши деярли 48 ёш (24 дан 97 ёшгача). 14 йил давомида юрак бўлмаси фибрилляцияси 5 минг 854 кишида ривожланди. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва юрак бўлмаси фибрилляцияси хавфи ўртасидаги боғлиқлик барча спиртли ичимликлар, шунингдек, эркаклар ва аёллар учун ўхшаш эди.
Соғлом турмуш тарзига амал қиладиган одамлар билан таққослаганда юрак бўлмаси фибрилляцияси риски 16% ортишидан ташқари, кунига фақат битта спиртли ичимлик истеъмол қиладиган одамларда тадқиқотчилар алкогол истеъмолининг ортиши билан риск ҳам ортишини аниқладилар: бир кунда икки порция алкогол истеъмоли рискни 28%га оширади, тўрт порциядан ортиқ алкогол истеъмол қиладиганлар учун эса бу кўрсаткич 47%ни ташкил қилади.
Ушбу тадқиқот нопрофессонал матбуотда фойдали деб эълон қилинадиган кам-кам, лекин мунтазам равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш (масалан, «юракни ҳимоя қилиш» учун кунига бир қадаҳ шароб ёки «иштаҳа очиш» ёки «яхши ухлаш» учун бир рюмка ароқ) каби жозибадор фикрга чек қўяди.

Максим Погорелый, диетолог, блоггер, соғлом овқатланиш бўйича мураббий
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase