close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
ИсламОнлайн.Уз

ИсламОнлайн.Уз

27.07.2022 08:25

Одамларга очиқ юз ва хуш хулқ билан юзланиш Аллох таоло ҳузурида маҳбуб иш бўлиб, бунга ҳам ажр берилади.

27.07.2022 08:14

Уруш-жанжал Аллоҳ таоло ёмон кўрган амалдир. Қуръони каримда жанжалкаш одам қаттиқ мазаммат қилинган. Бунинг акси ўлароқ, Аллоҳ таоло ҳалим, қаноатли ва жанжалдан ўзини тиювчиларни яхши кўради ва бундай одамларни ажру савоб билан сийлайди.

26.07.2022 13:47

Фақиҳ, усул олими, аллома Муҳаммад Ҳасан Ҳажвий Фосий Мағрибий раҳматуллоҳи алайҳ«ал-фикрус Самий фи тарихил фиқҳил исламий» номли ажойиб китобида имом Ибн Жарир Тобарийни кўп асар ёзганлар қаторига киритган. Кўп асар ёзганлар сифатида Ибн Жарир ва Ибн Жавзий каби зотлар тилга олинган. Мен у зотнинг зикр қилганлари орасидан қуйидагиларни келтираман. Булар орасида баъзи бир олдин зикр қилганларим ҳам бўлса, такрорнинг зарари йўқ деб ўйлайман.

26.07.2022 07:12

Аллоҳ таоло бандаларидан бирортасини куфрга ҳам, имонга ҳам мажбурламаган. Уларни мўмин ёки кофир этиб яратмаган. Лекин уларни шахс (куфрни ҳам, имонни ҳам қабул этувчи) қилиб яратган. Имон ва куфр бандаларнинг феъли (амали)дир. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармасдан, ким кофир бўлса, унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кейин у имон келтирса, мўмин бўлса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.

26.07.2022 06:50

Намоздан фориғ бўлгач, имом учун икки ҳолатдан бири бўлади: ё адо қилган намозидан сўнг белгиланган суннат намози бўлади ёки суннат намози бўлмайди. Имом фарздан сўнг суннати йўқ бомдод ва аср каби намозлардан фориғ бўлгач, хоҳласа, ўрнидан туради, хоҳласа, жойида дуо билан машғул бўлади.

25.07.2022 04:22

Ислоҳ ўринлари борасидаги муҳим афзалликлардан бири жамият биносидан аввал шахс биносига, бошқача айтганда тартиблар, ташкилотларни ўзгартиришдан аввал ўзни ўнглашга эътибор қаратмоқдир. Нафслардаги нарсани ўнглаш бўлган Қуръоний таъбирни ишга солмоқ энг афзалдир.

24.07.2022 15:20

Танишларимиздан бири сўзлаб берди. У киши поездда кўп юрар экан. Поезд бир бекатга борганида, ҳар галгидек асал сотиб юрадиган бир йигит вагонга чиқибди. У йигит вагонларни айланиб, асал сотиб келгач, ўша танишимизнинг олдига келиб ўтирибди-да, салом-аликдан сўнг, тамадди қила бошлабди.

24.07.2022 09:08

Олинган маълумотларга қараганда, расмий Москва ўз қуролли кучларининг деярли 85 фоизини, хусусан,  ўз юртидаги ва дунёнинг ҳар хил бурчакларида изғиб юрган ҳарбий қабоҳатини йиғиб Россия - Украина урушига ташлашга улгурган.

23.07.2022 10:55

Қачонки, Аллоҳ мўминлар орасида бирор олимнинг шон-шуҳратини ёйса, албатта, у олимлардандир. Шунингдек, одамлар унинг эгаллаган илмига муҳтож бўлсалар, олим ва бошқаларга камтарлик билан муносабатда бўлишни ўзига лозим тутади. Олим илмда ўзи билан тенг шахсларга нисбатан камтар бўлса, уларнинг қалбларида унга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади, уни яқин кишисидек яхши кўрадилар. У йўқ пайтда эса, уларнинг қалблари соғиниб қолади.

23.07.2022 07:34

Ўтган уч бўлимда олимлик учун шарт бўлган омиллар ҳақида сўз юритдик. Биринчи омил – олимлар қадрини билиш; иккинчиси – олим бўлиш учун борини сарфлаш; учинчиси – вақтни қадрлаш эди.

23.07.2022 00:15

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари куфрда ўтишган. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб ҳам куфрда ўтган.

22.07.2022 22:22

Ёлғоннинг тахтдаги минг йил даврони
Ҳақиқат айтилган бир дамча бўлмас. (Омон МАТЖОН)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase