Мағрибий шундай ёзган: Ибн Жарир кўп таълиф этиш ва гўзал тасниф қилишда Исломдаги буюк муаллифдир
Имом Ибн Жарир Тобарий пухта ва манфаати умумий асарларни кўп ёзишда пешқадамликни қўлга киритган. Бу зот уч юз эллик минг варақ атрофида асар ёзиб қолдирган. Бу бизларга етиб келган илмий асарларнинг энг кўпидир. Яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ барокатли ва буюқцир!
Мазкур асарлари билан у зот бу борада энг юқори чўққини эгаллаган. Ўтган азизлардан тортиб ҳозиргача ҳеч ким пухта ва манфаати умумий асарлар таълиф этишда бу даражага эриша олмаган. Менимча, бу натижа ундан бошқасига насиб қилмаган. Шунга кўра у зот ҳақида: «У Исломдаги энг буюк муаллифдир», дейишгани ҳақ сўздир.
Боқиллоний ўттиз беш варақ ёзмагунича ухламас эди
«Дийбажул мазҳаб» асарида келтирилишича, Қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Тоййиб Боқиллонийнинг ҳар кеча бажарадиган йигирма бўлак вирди бор эди. Ёддан ўттиз беш варақ ёзмагунича ухламас эди.
Ибн Абу Дунё, Ибн Асокир ва Ибн Шоҳийнларнинг асарлари кўплиги
Ибн Абу Дунё мингта асар ёзиб қолдирган. Ибн Асо-кир саксон жилдли тарих китобини битган. Суютий: «энг кўп асар тасниф этган Ибн Шоҳийндир. У уч юз ўттизта асар ёзган. Улар орасида «Тафсир»ларининг ўзи минг жуз, «Муснад»лари бир минг беш юз жуздир», деган. Яна Суютий: «Бу баъзи маконлар баракали қилин-ганидек баъзи инсонларга вақтнинг баракали қилиб қўйилганидандир. Худди Исро ва Қадр кечасида замон баракали қилингани сингари», деган. Бу сўзларини «Минаҳул бадия»да нақл қилган.
Ибн Ҳазм ва Ибн Абу Ҳотим Розийларнинг асарлари кўплиги
Имом Абу Муҳаммад Алий ибн Ҳазм саксон минг вараққа яқин тўрт юз жилд асар ёзиб қолдирган. Имом Абу Муҳаммад Абдурроҳман ибн Абу Ҳотим Розий фиқҳ, ҳадис ва тарих бўйича кўплаб асарлар таълиф этган. Шулар орасида «Муснад» номли китоблари минг жуздан иборат. Булар «Тобақотус Субкий»да зикр қилинган.
Ҳоким Найсобурийнинг асарлари кўплиги
«Мустадрок ала саҳиҳайн» соҳиби Ибн Баййиъ номи билан машҳур Абу Абдуллоҳ Ҳокимнинг ёзган асарлари адади бир минг беш юзтага етган. «Тахрийжу ала саҳи-ҳайн», «Илал», «Амолий», «Фаваидуш шуйух» ва «Тариху Найсобур» каби асарлари шулар жумласидандир.
Абул Ҳасан Ашъарийнинг асарлари кўплиги
Имом Абул Ҳасан Ашъарийнинг катта-кичик китоб-лари элликтага етган. Кўпи адашган тоифаларга раддия сифатида ёзилган. Бу эса асар ёзишда кўп вақтни оладиган қийин иш ҳисобланади.
Муҳаммад ибн Суҳнун Моликийнинг асарлари кўплиги
Юз жузлик катта китоби билан танилган Муҳаммад ибн Суҳнун Ифриқий фиқҳ, сийрат, тарих ва бошқа кўплаб илм соҳалари бўйича асарлар ёзиб қолдирган. «Аҳкомул Қуръон» ва бошқа кўп китоблари бўлган.
Абу Бакр ибн Арабий Маъорифийнинг асарлари кўплиги
Фосда дафн этилган Абу Бакр ибн Арабий Маъори-фий саксон жузли катта тафсир ёзган. Бундан ташқари, «Термизий» ва «Муватто»ларга шарҳ ёзган, катта ва ки-чик «Аҳкамул Қуръон», «Алъ-авосим минал қовасим» ва «Ал-Маҳсул фил усул» каби асарларини таълиф этган. Буларнинг барчаси олий табақали асарлар ҳисобланади. Бу ҳақиқатда нодир ишдир.
Абу Жаъфар Таҳовийнинг асарлари кўплиги
Имом Абу Жаъфар Таҳовий жуда кўплаб асарлар ёзган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаж-лари қирон бўлганми, ё ифрод бўлганми ё таматтуъ бўл-ганми, деган масала тўғрисида минг варақли асар ёзган. Бундай зотлар эса Ислом уламолари орасида қанчадан-қанча бўлган.
Абу Убайда, Ибн Сурайж ва Ибн Ҳубайб Андалусийнинг асарлари кўплиги
Абу Убайда Маъмар ибн Мусаннонинг турли илм соҳаларига доир асарлари икки юзга етган бўлса, Ибн Сурайжнинг асарлари тўрт юзга етган. Қози Фозилники юзта бўлган. Андалус олими Абдулмалик ибн Ҳубайбнинг асарлари мингга етган. Булар «Нафҳут тийб» асарида зикр қилинган.
Олдинги уламоларнинг умумий асарлари кўплиги
Уламоларнинг асарлари кўп жилдли бўлган. Сибт ибн Жавзийнинг тарих борасида ёзган «Миръотуз-за-мон» китоби қирқ жилд бўлган. Хатийабнинг «Тариху Бағдод» китоби ўн тўрт жилд, «Ағоний» йигирма жилд бўлган. Ибн Асийрнинг «Комил» китоби ўн икки жилдни ташкил этган. Абу Ҳанифа Дайнаварийнинг «Шарҳун набот» китоби олтмиш жилддан иборат. Араб файла-суфи Яъқуб ибн Исҳоқ Киндийнинг асарлари икки юз ўттиз биттага етган. Ҳатто баъзи уламолар у зотнинг асарлари уч юздан ортиқ бўлган, дейишган. Бу асарлар фалсафа, тиб, ҳандаса ва бошқа кўплаб илм соҳаларига оид бўлган. Лекин мазкур асарларнинг жилдлари ўн билан юз варақ оралиғида бўлган. Бу ўша пайтлардаги ёзув воситалари номукаммаллигига қарамасдан амалга оширилган ишлардир.
Кейинги уламоларнинг асарлари кўплиги олдингиларникига ета олмаслиги
Кейинги уламоларда ёзиш воситалари қулай бўлса ҳам кўп ёзишда олдингиларнинг даражасига ета олмаганлар. Масалан, «Фатҳул Борий», «Исоба» ҳамда бошқа асарлар соҳиби Ҳофиз Ибн Ҳажар, Заҳабий ва Суютий каби зотлар кўплаб асар ёзишган. Суютийнинг асарлари тўрт юздан ошиқроқ, лекин кўплари бир-икки варақ ҳажмдаги кичик асарлар бўлган.
Ҳиндистонда туғилиб, Мисрда яшаб қолган шайх Абул Файз Муҳиббуддин Муҳаммад Муртазо Ҳусайний Воситий Забидий Ҳанафийнинг асарлари Суютийникидан ҳам кўпроқ бўлган. Бунга «Шарҳу қомус», «Шарҳу иҳё»ларнинг ўзи ҳам далилдир. Пухта ва аъло даражада гзилган бу икки асар манфаати умумий бўлгани сабабли бутун ислом олами мурожаат этадиган асарларга айланган. Аллома Ҳажвийнинг сўзларидан бир оз қисқартириш билан олинди.
Абдулфаттоҳ айтади: «Ушбулар кўп асар ёзган кишилар тўғрисида таҳрир қилмасдан, тўлдирилмасдан шошилинч айтилган сўзлардир. Яъни аллома Ҳажвий раҳматуллоҳи алайҳнинг имом Ибн Жарир Тобарийнинг асарлари кўплигини келтириш муносабати билан ортиқча изланмасдан мавзудан бир оз чекиниб ёзганлари холос.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан