Ҳисоб-китобларга кўра, Путиннинг қурол воситасида ўрис тилига давлат тили мақомини бериш мақсадида Украинага бостириб кирган террор армиясининг профессионал таркиби, хусусан, учдан икки қисми ушбу юрт заминида батамом қирилиб тугаган, қолганлари майиб-мажруҳ ҳолатда юртига қайтган, кўплаб ҳарбий хизматчилар эса жанговар ҳаракатларда иштирок этишдан бош тортишган.
Узоққа бормай, Украина Қуролли Кучлари томонидан яқинда Северодонецк ва Лисичанск шаҳарлари атрофида фашист ҳаромзодаларига қарши олиб борилган манёврли жанговар ҳаракатлар натижасига назар ташлайлик. Ушбу жангларнинг ўзида ўрис газандаларининг қарийб 11 минг нафари ер тишлади. Улардан 2 мингтачаси «ЛНР» ва «ДНР» деган террористик ташкилотлардан жалб этилган ўрис жанггарилари бўлса, 9 мингтачаси Россия Федерацияси қуролли кучлари сафида хизмат ўтаган профессионал ҳарбий хизматчилар бўлган. Бундан ташқари, 20 мингдан зиёд ўрис босқинчиси турли даражада яраланиб, улардан 6,5 минг нафари қўли, оёғи ёки кўзидан маҳрум бўлган.
Иложсиз қолган Путин урушга юборгани одам топа олмай, «русский мир»нинг «кино, вино, домино» тоифасига мансуб ёши катта эркакларига, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларга ялиниб, катта пул ваъда қилганча, алдаб авраб, ҳарбий хизматга чақиришга мажбур бўлмоқда.
Тахминларга кўра, кузга бориб, урушга ҳайдаб юборилган ушбу тоифалар ҳам, айни дамда Украинада изғиб юрган ўрис қабоҳати билан бирга Ғарб қуроли зарбалари остида ўлиб, қирилиб кетади. Чунки тараққийпарвар давлатлар ўз олдига узил-кесил мақсад қўйишди: нима қилиб бўлмасин, тинчликсевар дунёни тажовузкор ўрис балосидан халос этиш!
Шу мақсадда кеча Рамштайн гуруҳининг, аниқроқ айтиладиган бўлса, Украинани қўллаб-қувватлаётган давлатларнинг мудофаа вазирларидан иборат контакт гуруҳининг навбатдаги тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Элликка яқин давлатнинг ҳарбий раҳбарлари иштирок этадиган ушбу гуруҳнинг ўтган учта йиғилиши якунларига кўра ҳар гал Украинага қайси давлат томонидан қандай турдаги қурол-аслаҳа ёки ўқ-дори юборилиши расман эълон қилиб борилар эди. Бироқ «Рамштайн - 4» йиғилишининг якуни бу гал қаттиқ сир тутилмоқда. Ҳарбий раҳбариятнинг фикрича: «Қабул қилинган қарор ўрис босқинчилари учун жанг майдонида сюрприз бўлар» эмиш. Шуниси аниқки, Украинага бундан буён етказиб бериладиган қурол турлари энди нафақат қуруқлик, балки денгиз ва ҳаво жангларида қўлланиладиган жанговар тизимлардан иборат бўлади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоизки, тегишли қарор қабул қилинган фурсатдан бошлаб тегишли қурол тури Украинага етказиб берилгунча ўтадиган вақт узоғи билан 48 - 72 соатни ташкил этмоқда. Бошқача қилиб айтганда, тегишли қурол тегишли давлатдан Украина жангоҳларининг олдинги маррасигача AliExpress дан харид қилинган буюмдан ҳам тез етиб бормоқда. Ана сизга тараққийпарвар дунё томонидан «русский мир» фашизмига қарши олиб борилаётган кураш суръати!
Шундай экан, агар Путин алайҳиллаъна ўз юртининг эркакларини, шу жумладан, майда миллат ва элат вакилларини Украинадаги ажал конвейерида шу суръатда беҳуда қирдириб бораверадиган бўлса, уруш охирига бориб, Россия чегараларини ўриснинг аёллари ҳимоя қиладиган кўринади...
Тағин Путин: «Биз ҳали дурустроқ уруш бошлаганимиз йўқ», - дея баёнот бериб ҳам қўяди. Бу қадар мунофиқ, суллоҳ раҳбар топилмаса керак дунёда. Нима қилганда ҳам россияпараст ўрисқулларимизнинг пиру комили-да, у...
Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник