Абу Муслим
Яқинда Малайзиянинг Жохор шаҳрида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, унда 18 жуйтлик никоҳдан ўтди ва янги турмуш қурганлардан бири ҳаётга бўлган муносабати ва ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ҳайратда қолди. 25 ёшли Амир, 2 йилдан бери ногиронлар аравачасида ўтирган 22 ёшли Ойша билан узук алмашди ва бир умрга садоқатли бўлишга ваъда берди.
Ҳиндистонда Мадрас шаҳар Олий суди чиқарган қарорга кўра, 27 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласига озодлиги қайтариб берилади ва у ота-онасининг хоҳишига қарши исломга эътиқод қила олади. Стоматология факультетининг исми ошкор этилмаган битирувчиси шу йил бошида Исломни қабул қилган, аммо ҳинд миллатига мансуб ота-онаси бу ҳақда билиб, қизларини ўзбошимчалик билан уй қамоғига олишган.
Янги Зеландия бош вазири Джасинда Ардерн Ислом аёллар кенгаши умуммиллий анжуманида иштирок этди, бунда у йиғилганлар олдида оч рангли ҳижобда сўзга чиқди ва «ассалому алайкум» деб мурожаат қилди. Крайстчерч масжидларида 15 март куни бўлиб ўтган терактлар бутун Янги Зеландиядан юзлаб мусулмонлар тўпланган форумда асосий мавзу бўлди.
БААда яшайдиган аёл эри томонидан унинг учун ҳаддан ташқари бўлиб кўринган ғамхўрлик ва муҳаббат туфайли у билан ажрашишни истамоқда, хабар беради Khaleej Times. Жуфтлик бир йил олдин турмуш курганди. Бу вақт ичида у билан эри ўртасида ҳеч қандай жанжал бўлмаганлиги хонимга ғалати туюлди.
"Россия ва Туркия Суриянинг Идлиб шаҳридаги одамларга хавфсизлик ваъда қилди. Бироқ минглаб ҳалок бўлганлар ва юз минглаб қочоқлар шундан далолат берадики: Эрдўған Путиннинг беандишалигига қарши қўядиган ҳеч нарсаси йўқ", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
"Қадимги даврларда урушлар кўпинча эркакларнинг қатл этилиши ва аёлларнинг қул қилиниши билан тугаган. Бироқ, тинч йилларда ҳам аёллар муносиб ўлжа ҳисобланган. Улар камдан-кам ҳолларда раҳм қилинарди", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
"Сувда эрийдиган витаминлар, яъни С витамини ва B гуруҳи витаминлари учун узоқ вақтдан бери бир гипотеза амал қилиб келган: уларнинг ортиқча миқдори организмдан сийдик билан чиқарилади, шунинг учун улар организмга зарар етказа олмайди. Бироқ, афсуски, ҳаммаси бу қадар оддий эмас", - деб ёзади Die Zeit немис нашри саҳифаларида Шлезвиг-Гольштейн университет клиникаси қошидаги озиқ-овқат институти профессори Мартин Смоллич.
"(..) Доналд Трампнинг Гренландияни сотиб олиш ҳақидаги бемаъни истагига - ва шундан кейин юзага келган Дания билан келишмовчиликка - Трамп президентлигининг яна бир ҳазили сифатида, дунё эртанги куннинг янги чалғитувчи твитлари билан унутадиган яна бир зерикарли фикр, яна бир ғазаблантирадиган воқеа сифатида қарагиси келади одамнинг ", - деб ёзади The Guardian саҳифаларида шарҳловчи Ричард Уолфе.
"Сурия ҳукумат кучлари Идлибда ҳужум уюштирмоқда. Ҳужум операцияси Туркия-Россия муносабатлари қанчалик кучли эканлигини синовдан ўтказмоқда", - деб ҳисоблайди Die Tageszeitung немис нашри журналисти Юрген Готтшлих.
Кимни танлар экан? Неймарнинг «ПСЖ»дан кетиши эҳтимоли бу – ажойиб сериал бўлиб, аввал одамларни жуда қизиқтириб қўйди, кейин эса чўзилиб кетди. Энди эса ҳайратда қолдиришдан кўра кўпроқ одамнинг асабини қўзғатмоқда.