close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистонда амалдорлар қўл остидаги ходимларнинг порахўрлиги учун ишдан бўшатилади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев имзолаган қонунга кўра, амалдорларнинг қўл остидаги ходимлар порахўрлиги учун шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг сайтида хабар қилинди. Янги қонунга биноан, давлат органларининг раҳбарлари суд қарори кучга кирган ёки жиноят иши тикланмаган сабабларга кўра тўхтатилган кундан бошлаб 10 кун ичида истеъфога чиқиши керак. Бу ҳақида Tengrinews.kz ёзган.

Истеъфога чиқиш тўғрисидаги тасдиқланган талаб вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, вилоят раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳарларининг раҳбарларига тааллуқлидир.
Шуниси диққатга сазоворки, қонун мамлакатдаги энг олий лавозимли амалдор – президентга нисбатан амал қилмайди. Аслида ҳам, агар вазир унинг қўл остидаги ходимлар порахўрлиги учун ишдан бўшатиладиган бўлса, нимага энди президент вазирнинг порахўрлиги учун ишдан кетмайди?
Эслатиб ўтамизки, ўтган йил якунлари бўйича Қозоғистон Transparency International ташкилоти томонидан тайёрланган порахўрликни қабул қилиш рейтингида 124-ўринни эгаллаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase