close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
01.06.2024 17:45

Баёнотда, Хамаснинг олдинги барча билвосита музокараларда воситачиларнинг саъй-ҳаракатларига ижобий ва мослашувчан муносабатда бўлганлиги ва бу жараённинг 6 май куни якунлангани таъкидланди.

31.05.2024 23:58

Ҳазрати Иброхим Нахаий раҳимаҳуллоҳ ҳам «Фақиҳул Ироқ» номи билан шуҳрат козонади. Ҳижрий 50, милодий 670 йилда таваллуд топиб. ҳижрий 95 ёки 96 санада вафот этади. Ёшлик чоғида Оиша розияллоху анҳонинг хизматида бўлади. Алқама, Асвад, Масруқ ва бир гуруҳ катта тобеъинлардан ривоят қилади. У кишининг шогирдлари орасида Ҳаммод ибн Абу Сулаймон раҳимаҳуллоҳ етук фақиҳ ва забардаст олим бўлиб етишади.

31.05.2024 23:49

Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) ва ҳанафий мазҳабига таъна қиладиганлар бу мазҳабни асосан учта нарсада айблайди(    Зафар Ахмад Усмоний Таҳонавий. Фавоид фий улумил фиқҳ // Эълоус сунан. XIX жуз. - Байрут:Дорул фикр, 2001,- Б. 9101-9106.). Уларнинг барчаси ҳанафий мазҳаби вакилларини “Аҳли раъй”, мазкур мазҳабни эса “Раъй мактаби” деб аташдан келиб чиққан:

31.05.2024 23:45

Билгилки, аввал бир нарсага нисбатан аввал бўлади, охир ҳам бир нарсага нисбатан охир дейилади. Бу икки сўз қарама-қарши маънода бўлиб, бир нарса иккинчи нарсага нисбатан ҳам аввал, ҳам охир бўлиши тасаввурга сиғмайди.

31.05.2024 21:42

Жамоатнинг фойдалари ва унинг ҳикматлари ҳақида кўпчилик уламолар ёзишади. Шундай манбаларнинг энг гўзалларидан бири аллома Шайх Валиюллоҳ муҳаддис Деҳлавий ҳазратларининг баён қилганларидир. Аслида у зотнинг каломларини ҳеч қандай ўзгартиришсиз нақл қилиб келтиришим лозим эди, лекин мухтасар қилиш мақсадида, унинг хулосасини зикр қиламан:

31.05.2024 21:04

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳнинг китобини ўрганиб, сўнгра ундаги нарсаларга эргашса, Аллоҳ уни дунёда залолатидан ҳидоятга йўллайди ва Қиёмат куни ёмон ҳисоб-китоб қилинишдан сақлайди», дедилар. Бошқа бир ривоятга кўра эса: «Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди», дедилар ва ушбу: «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, у йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас»,(Тоҳо сураси, 123-оят.) оятини тиловат қилдилар (Розийн ривоят қилган).

31.05.2024 13:37

Шариатда никоҳ учун муайян бирор ой ёки бирор - бир кун тайин қилинмаган. Аммо шаввол ойида никоҳланмоқ афзалроқ. Чунки Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Мени Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаввол ойида никоҳладилар”, деганлар. Маълумки, шаввол ойи қамарий ойларнинг ўнинчиси ҳисобланиб, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари орасида келади.

31.05.2024 12:57

Девбанд улуғлари масалаларда ўзларининг ҳақгўйлиги ва софгўйлиги (бор гапни гапириши) билан маълум ва машҳурдир. Буни ҳамма билади. Аммо уларнинг тақво ва тавозесининг яна бир жиҳати борки, буни камдан-кам одам билади.

31.05.2024 04:22

Кореялик олим катта намунада тадқиқот ўтказди ва зодиак белгилари инсон тақдирига таъсир ўтказа олмаслигини исботлаб берди.

31.05.2024 02:10

Ибн Масъуд (розияллоху анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Аллоҳнинг раҳматидан умидвор фожир Унга (Аллоҳга) обид бандадан кўра яқинроқдир». Инсоннинг умидсизликка тушиши, бу унинг Аллоҳни танимаганидандир. Банда Аллоҳдан унинг саховат ва марҳаматини билиши даражасида умидвор бўлади. Умидсизлик эса нодонликдан. Аллоҳтаоло деди: «Парвардигорининг раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар» (Ҳижр, 56).

30.05.2024 23:04

Мустазҳир биллоҳ - Абул Аббос Аҳмад ибн Муқтади биллоҳ. 470 йили шаввол ойида туғилган. Унга отасининг ўлими олдидан байъат берилди, шунда ёши ўн олтидан озроқ ўтган эди.

30.05.2024 22:35

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Эшитган барча нарсасини гапиравериши кишининг ёлғончилигига кифоя қилади», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase