close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистон ўқувчилари кимё фанидан ўтказилган олимпиадада иккита олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Саудия Арабистонида IChO-2024 56-халқаро кимё олимпиадаси якунига етди. Барча қозоғистонлик ўқувчилар совринли ўринларни қўлга киритди, улардан иккитаси олий мукофот, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги “Дарин” марказига таяниб.

Саудия Арабистонида IChO-2024 56-халқаро кимё олимпиадаси якунига етди. Барча қозоғистонлик ўқувчилар совринли ўринларни қўлга киритди, улардан иккитаси олий мукофот, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги “Дарин” марказига таяниб.

International Chemistry Olympiad дунёдаги энг нуфузли 7 та олимпиададан биридир.
Қозоғистон жамоаси кетма-кет учинчи йил юқори натижаларни кўрсатиб келяпти.
Бу йил ёш кимёгарлар иккита олтин, битта кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, 100 фоизлик натижа кўрсатди.
Ринат Илюсизов - Павлодар шаҳридаги иқтидорли болалар учун мўлжалланган 8-сонли лицей-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Кирилл Ким – Астана шаҳридаги физика ва математика йўналиши бўйича НИМ 11-синф ўқувчиси;
Абилай Кабдулхадир – Астана шаҳридаги физика ва математика йўналиши бўйича НИМ 11-синф ўқувчиси;
Адилжан Молдағул - Ақтау шаҳридаги, “Билим-инновация” лицей-интернатининг 11-синф ўқувчиси.
Қозоғистон терма жамоаси етакчилари: Азамат Жақсилиқов ва Санжар Бегдайир - бир неча бор республика ва халқаро олимпиадалар ғолиби.
Эслатиб ўтамиз, ҚР Таълим-маориф вазирлиги кўмагида бирлашган терма жамоа аъзолари бир қанча республика ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиб, 2024 йилги Европа ва Жаҳон олимпиадаларида 100 фоизлик натижа кўрсатишга муваффақ бўлди.
Йирик халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларга мамлакат олий таълим муассасаларида танловсиз грант асосида ўқиш имконияти берилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase