Эрдўған, Адолат ва тараққиёт партияси (АК Партия)нинг кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлади.
Президент Режеп Таййип Эрдўған Исроил етакчилигини назарда тутган ҳолда, “Жуда кеч бўлмай туриб бу геноцид, бу ваҳшийлик дарҳол тўхтатилиши керак”, - деди.
Унда, Исроилнинг Ғазо секторига қарши уюштирган ҳужумларига тўхталган Президент Эрдўған мавзу ҳақида: “Ғарблик лидерлар, халқаро хавфсизликни таъминлаш вазифасини бажарувчи ташкилотлар бу ваҳшийликни деярли 300 кундан бери шунчаки томоша қилмоқда. Исроилнинг босқинчилик сиёсати бутун минтақага таҳдид солаётганини кўриш учун яна қанча минглаб болалар ўлиши керак. Ўйланиб кўринг, бу кетиш қанақа кетиш”, - деган ифодаларга ўрин берди.
“Қонунсиз Исроил давлати фақатгина Фаластин ва Ливан учун эмас, балки бутун инсоният ва бутун дунё учун таҳдиддир”. - деган Эрдўған ўз сўзини қуйидагича давом этди:
“Минтақамизда ўз хавфсизлигини босқинчилик, қирғин ва ер эгаллаб олиш орқали излаган ягона давлат бу Исроилдир. Террор ташкилотидек иш олиб бораётган давлат ҳам бу Исроилдир”, - деди.
Президент Эрдўған Исроил етакчилигини назарда тутган ҳолда,
“Жуда кеч бўлмай туриб бу геноцид, бу ваҳшийлик дарҳол тўхтатилиши керак”, - дея гапирди.
Эрдўған жуда кеч бўлмай туриб Исроил ҳужумлари дарҳол тўхтатилиши зарурлигини қайд этди
Эрдўған, Адолат ва тараққиёт партияси (АК Партия)нинг кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|