Исроил ҳар соатда бир фаластинлик аёлни ўлдирмоқда
Euro-Med инсон ҳуқуқлари мониторининг бугун эълон қилинган янги ҳисоботига кўра, 2023 йил октябрь ойидан бери Исроил оккупация армияси Ғазо секторини тўғридан-тўғри бомбардимон қилиши натижасида ҳар куни ўртача 21 нафар фаластинлик аёлни ўлдирмоқда. Бу шуни англатадики, қамал, очлик ва тиббий ёрдамнинг етишмаслиги туфайли вафот этганларни ҳисобга олмаганда, ҳар соатда бир аёл ҳалок бўлмоқда.
Исроил Ғазонинг 39 000 дан ортиқ боласини етим қилди
Янги ҳисобот шуни тасдиқладики, Middle East Monitor хабарига кўра, Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари натижасида Ғазода 39 000 дан ортиқ бола ота-онасидан биридан ёки иккаласидан ҳам айрилган. Фаластин Марказий статистика бюроси эълон қилган маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери ҳалок бўлганлар сони 50 523 кишига етди, яна 114 776 киши жароҳатланган.
Гарвард Трампга тарсаки туширди
Гарвард университети Трамп маъмуриятининг сиёсий садоқат талабларига бўйсунишдан бош тортиб, унга қарши чиқди.
Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
Қачонки антисемитизмга қарши кураш исламофобия, арабларга қарши ирқчилик ёки колониализмни оқлаш воситасига айланса — шунда аён бўлади: бу кураш ҳақиқат учун эмас, балки ҳокимият манфаатлари учун олиб борилмоқда. Мусулмонлар содда ҳам, сукут сақловчи ҳам бўлмасликлари керак. Ҳақиқий ҳамдардлик — бу овозини ўчирмоқчи бўлганлар учун гапиришдир. Бу қаршилик эмас, балки ҳақиқат учундир.
Қотиллик учун лицензия...
Ушбу урушда Ғазо “янгиликлар қабристон”ига айланди. Анклавда ҳар уч кунда бир журналист ҳалок бўлмоқда — бу эса замонавий тарихдаги энг ёмон кўрсаткичдир. Охирги 18 ой ичида секторда I ва II Жаҳон урушлари, шунингдек, сўнгги юз йилликдаги барча қуролли тўқнашувлар давомида ҳалок бўлганларга нисбатан кўпроқ мухбирлар ўлдирлди.
Исроил армияси Ғазода жойлашган Фаластин-Турк дўстлик шифохонасини вайрон қилди...
Исроиллик террористлар Ғазо секторининг шимолида жойлашган Фаластин-Турк дўстлик шифохонасини портлатдилар, бу жойда ҲАМАСнинг қўмондонлик маркази бор эди, деб даъво қилишди.
Катта тозалаш
Баъзилар "АҚШ-Европа иттифоқи парчаланмоқда", дейишмоқда. Бу қисман тўғри. Чунки аслида АҚШ-Европа иттифоқи деган нарса ҳеч қачон бўлмаган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг вайронага айланган ва қанчалар заиф эканлиги кўринган Европани Америка қутқарди ва шу орқали уни қўлида қулга айлантирди. Европа Иттифоқи йиллар давомида ўзини асирга олган АҚШнинг сунъий йўлдоши бўлиб қолди ва глобал муносабатларда ҳеч қандай устун таъсир кучига эга эмасди.
АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди
АҚШ маъмурияти Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан таклиф этилган ва Араб давлатлари лигаси саммити иштирокчилари томонидан маъқулланган Ғазо сектори тикланишига оид режани рад этди.
Трамп антисемитизмни намойиш этган ва ноқонуний акцияларда қатнашган чет элликларни депортация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда
Трамп антисемитизмни намойиш этган ва ноқонуний акцияларда қатнашган чет элликларни депортация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда. Ҳужжат федерал идораларни антисемитизмга қарши курашни 60 кун мобайнида кучайтиришга мажбур этади.
Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақида хабарлар таҳлили
Ал-Ақсо масжидининг имоми шайх Икрима Сабрий: Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган "Аср битими" режаси икки давлат учун мўлжалланган бўлиб, Ал-Ақсо масжидини яҳудийларга топширишга қаратилган. 2020 йилда Дональд Трамп томонидан Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш учун таклиф қилинган режа қуйидагиларни ўз ичига олган: