close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
14.12.2019 08:07

Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси (Лок Сабха) қўшни мамлакатлардан диний озчиликлар вакилларига фуқаролик тақдим этиш ҳақида тортишувли қонун лойиҳаси қабул қилди. 12 соат давом этган сессиядан кейин 311 нафар парламентарий бунга овоз берди, гарчи ушбу қонун лойиҳаси Ҳиндистон дунёвий конституцияси руҳига зид келсада. Саксон киши қарши овоз берди.

14.12.2019 05:42

Сўнгги ҳисоботга кўра, Исроил аҳолисининг чоракдан кўпроғи қашшоқ кишилр тоифасига киради. Исроилнинг энг йирик нотижорат ташкилоти бўлган «Латет» маърузасида мамлакатда қашшоқлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва очарчилик даражаси ошганини кўрсатди.

14.12.2019 05:34

Яман пойтахти Санадан амалда бемаъни хабарлар келди. Маълум қилинишича, маҳаллий хусийлар ҳукумати масжидлардан фойдаланиш учун тўловларни жорий қилган. Айтилишича, бу масала ҳозирданоқ интернетда тарқатилиб келинаётган масжид эшикларига илова қилинган хабарда кўрсатилган. Хабарнинг ишончлилигини текширишнинг ҳали имкони бўлмади.

14.12.2019 05:01

Америка амалдорлари 18 йил мобайнида Афғонистондаги уруш ҳақида ҳақиқатни яшириб келганлар, ёлғон эканлигини олдиндан маълум бўлган маълумотлар тарқатганлар ва бу урушда ғолиб чиқиш мумкин эмаслигининг аниқ исбот ва далилларини яширганлар. Бу ҳақида ёзган The Washington Post нашри аввалроқ АҚШ тарихидаги энг узоқ муддат давом этган қуролли можаро ҳақида махфий ҳужжатларни эълон қилганди.

14.12.2019 01:07

Кеча агар ҳозирда Кремл томонидан назорат қилинаётган чегара ҳудуди устидан назорат Украинага топшириладиган бўлса, Донбассда Сребреницанинг такрорланиш хавфи билан қўрқитмоқчи бўлган Владимир Путиннинг бир ибораси бутун дунёни айланиб чиқди.

14.12.2019 00:53

Санкт-Петербургда 2017 йилнинг апрелида бўлиб ўтган Питер метросидаги теракт ҳақидаги иш бўйича айбланувчиларга ҳукм ўқилди. Суд тергов томонидан терактнинг тўртта асосий ташкилотчиларидан бири деб топилган Аброр Азимовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

14.12.2019 00:03

Давлат Думасининг Жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшлар масалалари бўйича қўмитаси спорт иншоотларида спорт мухлислари ибодат қила оладиган махсус диний хоналарни ташкил этиш лойиҳасини ёқлаб овоз берди, деб хабар беради Р-Спорт. Якуний қарорни Давлат Думаси депутатлари қабул қилишади, деди қўмита раҳбари Михаил Дегтярев.

13.12.2019 23:21

Покистонлик бир момо американинг «гуноҳлар шаҳри»да Аллоҳнинг уйини ўз кучлари билан қандай қургани воқеаси Лас-Вегасда Иброҳим масжиди барпо этилиши тарихидан хабар топган ҳар бир кишининг қалбини ларзага солади. 74 яшар Шараф Хасибуллоҳ 1975 йилдан бери АҚШда яшайди. У ёшлигида фармацевт дипломини олган ва йирик аптекага эгалик қилган, лекин мусулмон бизнес-ледининг асосий даромад манбасига охирги йилларда кўчмас мулкка қўйилмалар айланган.

13.12.2019 23:16

Машҳур ҳинд ёзувчиси, жамоат арбоби, зўравонлик ва очликка қарши кураш фаолларидан бири мусулмон аҳолининг ҳуқуқларини камситадиган фуқаролик ҳақида можароли қонунга норозилик сифатида ўзини расман мусулмон,  деб аташи ҳақида маълум қилди. Ҳиндистонлик арбоб Харш Мандер Twitter ижтимоий тармоғида расман ислом дини издоши сифатида рўйхатдан ўтишга ва ҳаттоки фуқароликдан маҳрум бўлишга қадар барча ҳуқуқий оқибатларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди, хабар қилади IslamNews сайти OpIndia га ҳавола қилган ҳолда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase