1955 йил Фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишга қаратилган қонун, "таъқиб қилинадиган" озчиликлар - Бангладеш, Афғонистон ва Покистондан келган индуистлар, сикхлар, буддистлар, джайна, парс ва насронийларга фуқаролик тақдим этишга қаратилган, лекин мусулмонларни истисно қилади.
Қуйи палата томонидан маъқуллангандан сўнг, қонун энди юқори палатага юборилади, унда ҳукмрон ҳинд миллатчи Бҳаратия Жаната партияси (БДП) овозлар кўпчилигига эга эмас.
Мухолифат партияларининг таъкидлашича, ушбу қонун камситувчи ҳисобланади, чунки у расман дунёвий мамлакатда 1,3 миллиард аҳолиси бўлган ва мусулмонлар аҳолининг қарийб 15 фоизини ташкил этадиган мусулмонларни алоҳида ажратиб кўрсатади. Танқидчиларнинг фикрига кўра, диний мансублик фуқароликни олиш шарти сифатида кўриб чиқилмаслиги керак.
Танқидчиларнинг айтишича, агар қонун чиндан ҳам диний озчиликларни ҳимоя қилишга қаратилган бўлса, унда ўз мамлакатларида таъқибга учраган мусулмон озчиликларни ҳам ҳисобга олган бўларди. Масалан, Мьянмадаги роҳинжа мусулмонлари.
Бироқ Ҳиндистон ҳукумати ҳей қандай мусулмонларга фуқаролик бериш ниятида эмас. Ҳиндистонга ўнлаб йиллар олдин, ҳали мустақил Бангладеш бўлмаган пайтлар кўчиб келган миллионлаб мусулмон муҳожирларни ноқонуний муҳожирлик мақоми ва эҳтимолий депортация кутиб турибди.
Ҳиндистон парламенти фуқаролик ҳақида мусулмонларга қарши қаратилган қонун қабул қилди
Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси (Лок Сабха) қўшни мамлакатлардан диний озчиликлар вакилларига фуқаролик тақдим этиш ҳақида тортишувли қонун лойиҳаси қабул қилди. 12 соат давом этган сессиядан кейин 311 нафар парламентарий бунга овоз берди, гарчи ушбу қонун лойиҳаси Ҳиндистон дунёвий конституцияси руҳига зид келсада. Саксон киши қарши овоз берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси