Чет эллик мутахассислар Саудия Арабистони фуқаролигини қўлга киритиши мумкин
Саудия Арабистони турли тармоқларда юқори малакали хорижий мутахассисларга фуқаролик бериш ташаббусини маъқуллади, хабар қилади Arab News.
5000 нафар исроиллик уч ой ичида амирликлар фуқаролигини олди
Амирликларда ҳукумат биринчи фуқаролигидан воз кечиш заруратисиз инвесторлар ва ишбилармонларга фуқаролик олишга имкон бермоқда.
НАТОга аъзо мамлакатлар фуқаролигига эга бўлган РФ депутатлари, сенаторлари, вазирлари рўйхати
Тармоқда Россия элитаси вакилларининг: чўнтагида хорижий давлат паспорти бўлган ҳукумат аъзолари, Федерация Кенгаши аъзолари, Давлат думаси депутатлар рўйхати пайдо бўлди. Уларнинг орасида биродар мамлакат Венесуэланинг биронта фуқароси йўқилиги, лекин НАТОга аъзо душман мамлакатлар паспорти эгалари кўплигини айтишга ҳожат бўлмаса керак. Айтишади-ку, Давлат думаси депутати АҚШ фуқароси, лекин хорижий агент барибир сенсан...
Ҳиндистон мусулмонларга қарши фуқаролик ҳақида қонунга қарши бош кўтарди
Ҳиндистон бўйлаб мусулмон озчиликлар ҳуқуқларини камситадиган ва бошқа диний озчиликларига имтиёзли ҳолат берадиган фуқаролик ҳақида шармандали қонунга қарши халқ норозиликлари тўлқини бўлиб ўтди. Якшанба куни Деҳлида бўлиб ўтган ёшлар аршидан кейин полиция Джамиа Миллиа Исламиа университетига бостириб кирди ва 100 дан ортиқ талабани ҳибсга олди, бунда талабаларга қарши куч ишлатилди ва кўздан ёш оқизадиган газ қўлланди, хабар қилади The Guardian.
Ҳиндистон парламенти фуқаролик ҳақида мусулмонларга қарши қаратилган қонун қабул қилди
Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси (Лок Сабха) қўшни мамлакатлардан диний озчиликлар вакилларига фуқаролик тақдим этиш ҳақида тортишувли қонун лойиҳаси қабул қилди. 12 соат давом этган сессиядан кейин 311 нафар парламентарий бунга овоз берди, гарчи ушбу қонун лойиҳаси Ҳиндистон дунёвий конституцияси руҳига зид келсада. Саксон киши қарши овоз берди.
Машҳур ёзувчи фуқаролик итоатсизлиги сифатида мусулмон бўлишга ваъда берди
Машҳур ҳинд ёзувчиси, жамоат арбоби, зўравонлик ва очликка қарши кураш фаолларидан бири мусулмон аҳолининг ҳуқуқларини камситадиган фуқаролик ҳақида можароли қонунга норозилик сифатида ўзини расман мусулмон, деб аташи ҳақида маълум қилди. Ҳиндистонлик арбоб Харш Мандер Twitter ижтимоий тармоғида расман ислом дини издоши сифатида рўйхатдан ўтишга ва ҳаттоки фуқароликдан маҳрум бўлишга қадар барча ҳуқуқий оқибатларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди, хабар қилади IslamNews сайти OpIndia га ҳавола қилган ҳолда.
Саудия Арабистони иқтидорли хорижликларга фуқаролик беради
Пайшанба куни Саудия Арабистони истеъдодли чет элликлар, айниқса тиббиёт ва технологиялар соҳасидаги мутахассисларга ўз фуқаролигини беришга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу қадам аллақачон тарихий деб номланган. Ўзгаришлар шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар режаларининг бир қисми бўлиб, қироллик иқтисодиёти нефтга боғлиқ эмаслигини таъминлашга қаратилган.
РФ баёнот берди: «Совет Иттифоқида туғилган ҳар бир шахс РФ фуқаролигини олиши мумкин»!
Энди СССР да туғилган ҳар бир киши РФ фуқаролигини олишни хоҳласа, улар олдида бундай имконият пайдо бўлди. Бунда хорижий фуқароликдан воз кейиш учун кўп сонли ҳужжатлар тўплаш зарурати ҳам йўқ. Ушбу янгилик «Комсомольская правда» газетасида эълон қилинди.
Баҳрайн 100 дан ортиқ шиани фуқароликдан маҳрум қилди
Баҳрайн суди 138 кишини терроризмда айблаб қамоққа олди ва уларни фуқароликдан маҳрум қилди. Уларга уч йилдан тортиб умрбод қамоқ жазосигача белгиланди. Айбланувчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари билан алоқада бўлган террористик гуруҳлар ташкил этганлиги учун суд қилинган, деди прокурор Аҳмад ал-Ҳаммадий сешанба куни қилган баёнотида.
Фуқаролик бериш тўғрисида илтимоснома (петиция)
Адҳам Отажонов (Абу Муслим) Ўзбекистонда (Тошкентда) туғилган ва бу мамлакатда 25 йилдан буён яшаб келади. Отаси поляк, лекин ёшлигидан уни асраб олган ўзбек оиласида ўсиб-улғайган. Ҳаёти давомида ўзбек тилида гапиради ва фикрлайди, ўзини руҳан ўзбек деб ҳисоблайди.