close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия стадионларида намозхоналар пайдо бўлиши мумкин

Давлат Думасининг Жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшлар масалалари бўйича қўмитаси спорт иншоотларида спорт мухлислари ибодат қила оладиган махсус диний хоналарни ташкил этиш лойиҳасини ёқлаб овоз берди, деб хабар беради Р-Спорт. Якуний қарорни Давлат Думаси депутатлари қабул қилишади, деди қўмита раҳбари Михаил Дегтярев.

Қўмита йиғилиши 5 декабрь куни бўлиб ўтди. "Спорт иншоотларида диний хоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳа палата (Дума) муҳокамасига тақдим этилади. Биз буни ташкилотчига мухлисларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳуқуқини бериш учун қиламиз. Ҳамма буни қўллаб-қувватлайди", деди Михаил Дегтярев.
Бироқ, бу қарорга қарши бўлганлар ҳам бор. Хоккей бўйича икки карра Олимпия чемпиони, қўмита аъзоси Вячеслав Фетисов лойиҳага овоз беришдан бош тортди ва ўз қарорини шундай изоҳлади: «Агар сиз ибодат қилишни хоҳласангиз, черковга ёки масжидга боринг. Бунинг нима учун кераклигини тушунмаяпман».
Депутат Илдар Гилмутдиновнинг сўзларига кўра, ташаббус стадионларнинг бундай биноларни жиҳозлаш мажбуриятини эмас, балки ҳуқуқини кўзда тутади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase