close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
20.12.2019 13:29

АҚШ Мудофаа вазирлиги Инжирлик ва Кюрежик ҳарбий базаларининг америкаликлар учун ёпилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг баёнотига жавоб қайтарди. Пентагон вакилининг қайд этишича, ушбу маҳкама Анқара билан муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда ва бу йўналишда барча ҳаракатларни амалга оширмоқда, хабар қилади РИА Новости.

20.12.2019 08:31

Ислом тамуддуни мусулмонар ерларини ривожанган дунёнинг энг илғор қисмига айлантирди ва асрлар давомида, ҳар ҳолда, мусулмонлар фатҳи бошланган пайтдан мўғуллар босқинига қадар бўлган даврда яратилган юқори намунали маданиятни юзага келтирди.

20.12.2019 07:22

«Бу Америкага ва Республикачилар партиясига ҳужум», - деб ёзди Вакиллар Палатасида тингловлар бўлиб ўтганидан сўнг Трамп Твиттерда. Палатанинг қарорини Сенат тасдиқлаши лозим. Сенат Трампнинг импичментини қўллаб-қувватлайдиган бўлса, ҳозирги вице-президент Майк Пенс давлат раҳбарига айланади.

20.12.2019 07:16

У яқинда «ихванга қарши» консорциум томонидан қўллаб-қувватланадиган фитначи Халифа Хафтар қаршилик қиладиган халқаро эътироф этилган Миллий Бирлик Ҳукумати (МБҲ) билан бир қатор, жумладан ҳарбий ва иқтисодий шартномалар тузди.

20.12.2019 07:04

Исроилнинг «Гаарец» газетаси Мьянма ҳарбий режимининг роҳинжа мусулмонлар озчилигига қарши «геноцид компанияси»да Исроилнинг «шармандали роли»ни таъкидлаб, уларга қурол-яроғ сотилиши ва икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ўсаётганлигини айтди.

20.12.2019 06:59

11 декабрь куни Абу-Даби шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ислом маданияти, фан ва таълимини қўллаб-қувватлаш фонди директорининг муовини Вячеслав Полосин БАА дин ишлари бўйича Агентликнинг фатволар бўлимида бўлди ва у ерда кўрганлари ҳақида ўртоқлашди.

19.12.2019 11:22

Эркин кураш бўйича олимпиада чемпиони Абдулрашид Садулаев Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионати шоҳсупасига имом Шомил расми бор футболкада чиққани учун тўрт ойга дисквалификация қилинди. Спортчига бундай жазо "Бирлашган кураш дунёси" халқаро спорт федерацияси томонидан берилди.

19.12.2019 11:13

Душанда, 16 декабрь куни Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида, митинглар ўтказилиши мумкин бўлган куни ўнлаб фаоллар ҳибсга олинди, хабар қилади «Фергана». Хусусан, полиция Олмаотада Қозоғистон мустақиллик кунига бағишланган, рухсат берилмаган акциянинг 10 га яқин қатнашчисини қўлга олди.

19.12.2019 11:07

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ сенати XX аср бошларида усмонийлар империясида арманлар геноциди тан олинган ҳолатда Анқаранинг Қўшма Штатларга қарши жавоб чоралари ҳақида огоҳлантирди. A Haber телеканали эфирида сўзга чиққан турк давлати раҳбари бунга жавобан Туркия парламенти Америка тарихида энг шармандали саҳифалардан бўлган Американи мустамлакалаштириш даврида маҳаллий аҳоли бўлган ҳиндулар геноциди ҳақида резолюция қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди.

19.12.2019 11:02

Хитой ҳукумати фақат мусулмон аҳолисини таъқиб қилиш билан чекланиб қолмасдан, энди насронийлар озчилигига ҳам қарши курашмоқда - мамлакатнинг баъзи вилоятларидан коммунистик режим насронийлик динининг муқаддас рамзлари таҳқирлангани тўғрисида ташвишли хабарлар келмоқда.

19.12.2019 10:52

Ҳиндистон бўйлаб мусулмон озчиликлар ҳуқуқларини камситадиган ва бошқа диний озчиликларига имтиёзли ҳолат берадиган фуқаролик ҳақида шармандали қонунга қарши халқ норозиликлари тўлқини бўлиб ўтди. Якшанба куни Деҳлида бўлиб ўтган ёшлар аршидан кейин полиция Джамиа Миллиа Исламиа университетига бостириб кирди ва 100 дан ортиқ талабани ҳибсга олди, бунда талабаларга қарши куч ишлатилди ва кўздан ёш оқизадиган газ қўлланди, хабар қилади The Guardian.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase