Абу Муслим
Кашмирлик муслима онахон ҳаж қилишни орзу қилиб бутун умр давомида йиғиб келган бор маблағларини хайрия мақсадлари учун сарфлади. Кашмирда яшайдиган 87 яшар Халида Бегим бутун умр меҳнат қилиб 500 минг ҳинд рупийси миқдорида (тахминан ярим миллион рубл) пул тўплаган бўлиб, бу йил ҳажга боришни режалаштирган эди, бироқ унинг режаларига коронавирус пандемияси суқилиб кирди – ҳаж эпидемия туфайли қолдирилмаган тақдирда ҳам, Халидага ноқулай эпидемиологик вазиятда хорижга сафар қилишга унинг кекса ёшда эканлиги ҳам йўл қўймаган бўларди.
Коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этаётган ва ҳар куни минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлаётган бир пайтда турли одамлар унга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Масалан, Малайзия қироличаси ўзининг пазандалик маҳоратидан фойдаланиб, одамларга ёрдам беряпти.
Башоратларга кўра, мамлакатдаги барча реанимациялар икки ҳафтадан кейин тўлар экан. АҚШ дунёда коронавирус юқтириб олингани тасдиқланган ҳолатлар сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Бир ҳафта ичида касаллик юқтирганлар сони қарийб уч баравар ошди ва 120 минг кишига етди, экспертлар бир ойдан кейин касаллик тарқалишининг энг юқори нуқтасига етилишини башорат қилинмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари COVID-19 эпидемиясини биринчи бўлиб бошдан кечирган мамлакатнинг ноёб тажрибаси ҳақида
Хитойли тиббиёт ходимлари Ухан шаҳрининг бир нечта касалхонасидан олинган беморлар ҳақида маълумотларни таққосладилар ва беморлар орасида битта қон гуруҳи кўпроқ учраганлигини қайд этдилар. «Известия» ёзишича, тадқиқот Ухан касалхоналаридан олинган маълумотларга асосланади. Биринчи тадқиқот коронавирус юқтириб олган ва Ухан касалхонасида кузатув остида бўлган 1775 кишининг қон гуруҳи асосида амалга оширилди.
Алламжоновнинг фикрига кўра, шаҳарларни вируслардан тўлиқ тозалаш учун 1 ой керак бўлади. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов вируснинг тарқалиш занжирини тўхтатиш учун фуқароларга уйида қолишни, шунингдек, турли йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак, деб берди. Бу ҳақида у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Коронавирус пандемияси Италияга катта йўқотишларни олиб келади: касалхоналар тўлиб кетган, бутун мамлакат бўйлаб эса қаттиқ изоляция жорий этилган. Аммо экспертлар, шунингдек, ўлим даражаси юқори бўлганлигидан хавотирда, вафот этганлар сони Хитойда қайд этилганларнинг умумий сонидан ошиб кетди, деб ёзади The Telegraph.
Мусулмонларни инсониятнинг илмий ва маданий ютуқлари билан таништиришнинг муҳим воситаси Исломнинг илм-фан аҳамиятини тан олиш ва олимларни рағбатлантириш талаблари эди. Қуръон одамларни оламнинг ҳолати тўғрисида ва Ваҳийнинг сир-асрорлари ҳақида «мушоҳада»га чақиради.
Глобал миқёсда коронавирус тарқалишининг давом этаётганлиги сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари мусулмонлари хавфсираган нарса – 2020 йилги ҳаж мавсумининг потенциал бекор қилиниши аломатлари пайдо бўлди. Саудия Арабистони ҳукумати Покистон ҳукуматига бу йил ҳаж сафарига зиёратчилар жўнатиш ҳақида қандайдир шартнома тузишни тўхтатиш зарурати ҳақидаги хабари бу йил ҳаж бўлмаслигининг биринчи аломати бўлди, хабар қилади IslamNews сайти Nation.com.pk га ҳавола қилган ҳолда.
Тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Москвадаги федерал лабораторияларда коронавируснинг 71 янги ҳолати тасдиқланди. Бу Россияда касалланган одамларнинг кунлик кўпайиши бўйича рекорд кўрсаткичдир. Ҳаммаси бўлиб, Москвада 262 та ҳолат қайд этилган, мамлакатда жами 840 та ҳолат қайд этилган.
Францияда олимлар COVID-19 ни даволашда уларнинг самарадорлиги хитойлик шифокорлар томонидан ҳам қайд этилган гидроксихлорохин ва азитромицинни қўлладилар. International Journal of Antimicrobial Agents журнали хабар беришича, экспериментда 30 дан ортиқ киши иштирок этди:
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарга карантин қўйилди. Ташрифлар тўхтатилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. 25 март куни Тошкентда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.