Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати котибининг сўзларига кўра, мамлакатдаги барча жазони ижро этиш муассасалари карантиндадир.
"Маҳбусларга яқин қариндошларнинг узоқ муддатли ташрифлари тўхтатилди, бунинг ўрнига уларга (сўров бўйича) телефон алоқаси тақдим этилади", деди Ғиёсов.
Бундан ташқари, ходимлар хоналари, шунингдек, маҳбуслар кўп вақт сарфлайдиган жойлар, хусусан ётоқхоналар, ошхоналар ва тадбир хоналари ҳар 4 соатда шамоллатилади, ювилади ва дезинфекция қилинади.
Шунингдек, шамоллаш ёки грипп белгилари бўлган адвокатлар, терговчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг ҳибсхоналарга боришини олдини олиш чоралари кўрилди.
Вазиятга қараб тергов ҳаракатлари билан боғлиқ барча процедураларни масофадан бошқариш режимига ўтказиш мумкин, деб таъкидлади ИИВ.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 55 ҳолат қайд этилган.
Ўзбекистон қамоқхоналарига ташрифлар тўхтатилди
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарга карантин қўйилди. Ташрифлар тўхтатилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. 25 март куни Тошкентда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди