Ҳаттоки одамлар уйида ўтирганда ҳам даслабки 5-10 кунда касалланганлар статистик сони ўсиши мумкин. Лекин кўп сонли одамлар касалланиши риски бўлмайди. Энг юқори нуқтага етгач, инқироз пасая бошлайди. Потенциал касалланганлар аниқ топилиши ва карантин ҳудудига жойланиши, беморлар эса касалхонага ёткизилиши мумкин, - дейилади хабарда.
Алламжоновнинг фикрига кўра, кўчаларни ва транспортни дезинфекция қилиш ва чегараларни ёпиш йўли билан шаҳарни вируслардан тўлиқ тозалаш учун 1 ой талаб қилинади.
Ўйлашимча, ҳукумат дастлаб қбаул қлиинган режа бўйича ҳамма ишларни тўғри амалга оширяпти. Фақат одамлар буни тушунишлари ва тўғри қабул килишлари керак. Деярли барча мамлакатлар шундай чоралар кўришга мажбур бўлмоқда. Иккинчи босқичда мамлакатлар ўртасида авиақатнов тикланади, - деди Алламжонов.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 144 кишини ташкил қилади.
Комил Алламжонов Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясини пасайтириш шартларини айтиб ўтди
Алламжоновнинг фикрига кўра, шаҳарларни вируслардан тўлиқ тозалаш учун 1 ой керак бўлади. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов вируснинг тарқалиш занжирини тўхтатиш учун фуқароларга уйида қолишни, шунингдек, турли йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак, деб берди. Бу ҳақида у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси