close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаж-2020 бекор қилинишининг дастлабки аломатлари пайдо бўлди

Глобал миқёсда коронавирус тарқалишининг давом этаётганлиги сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари мусулмонлари хавфсираган нарса – 2020 йилги ҳаж мавсумининг потенциал бекор қилиниши аломатлари пайдо бўлди. Саудия Арабистони ҳукумати Покистон ҳукуматига бу йил ҳаж сафарига зиёратчилар жўнатиш ҳақида қандайдир шартнома тузишни тўхтатиш зарурати ҳақидаги хабари бу йил ҳаж бўлмаслигининг биринчи аломати бўлди, хабар қилади IslamNews сайти Nation.com.pk га ҳавола қилган ҳолда.

Покистонлик амалдорлар буни ҳаж сафарининг бу йил бекор қилинишига тўғридан-тўғри ишора деб билдилар. Бундай сценарийга энг кўп мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган Индонезия ҳукумати ҳам тайёрланмоқда.
«Биз қироллик томонидан ҳаж бекор қилиниши мумкин бўлган вазиятга тайёрланяпмиз», – деди Индонезия дин ишлари бўйича вазири Фахрул Рази, иқтибос келтиради Tempo.
NewTelegraph.ng  маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг Сенегал давлатидаги элчиси матбуот анжуманида айтган сўзлар ҳам ислом арконларидан бири бу йил бекор килинишинин яна бир аломати бўлди – Абдуллоҳ ал-Абданнинг сўзларига кўра, ҳаж-2020 ўтказиш масаласи муаллақ ҳолда турибди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase