Абу Муслим
"2017 йилда Пентагон махсус маърузасида Оқ уйни вентиляторлар, ниқоблар ва касалхоналарда ўринлар етишмаслигидан огоҳлантирган ва вирусли касалликнинг пандемияси эҳтимоли борлигига ишора қилган, аммо АҚШ маъмурияти зарур чораларни кўрмаган", дейилади The Nation хабарида.
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти деярли тўхтаб қолди, бу тарихда биринчи марта содир бўлди ва вазият 2008-2009 йиллардаги глобал инқироз даврига қараганда анча ёмон. Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева брифинг давомида жаҳон иқтисодиёти тўхтаб қолганини айтди, деб ёзади Znak.ru.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархан ал-Саид Россия ҳукуматини ОПЕК+ битимини барбод қилганликда айблади. Унинг айтишича, айнан Кремль ушбу битимни барбод қилган ва нефть нархини тушириб юборган. ОПEК+ янги музокаралари арафасида Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар яна ёмонлашди.
"Коронавирус инфекцияси билан касалхонага тушган одамлар, агар тиббий суғуртаси бўлмаса ёки уларнинг суғурта компанияси улар олган тиббий ёрдам суғурта бўйича кўзда тутилган хизматлар қаторига кирмайди деб қарор қиладиган бўлса, 42486 дан 74310 долларгача тўлашга мажбур бўлишларига тайёр бўлишлари керак", - деди FAIR Health мустақил ташкилоти маълумотларига таянган ҳолда CNBC.
Арманистонга охирги суткада коронавирус юқтириб олганлар сони 34 кишига ортди ва 770 кишини ташкил қилмоқда, хабар қилинади соғлиқни сақлаш вазилигининг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази сайтида. Жума куни республика ҳукумати коронавирус тасдиқланган 736 та ҳолат ҳақида маълум қилди. Арманистонда COVID-19 оқибатида етти киши вафот этди.
Исроилда COVID-19 ташхиси тасдиқланган одамлар сони бир суткада 550 кишига ошди ва 7859 кишига етди, 42 киши вафот этди, деб хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Исроил вазирлиги берган маълумотларга кўра, шанба куни соат 9.30 га бўлган ҳолатда коронавирус юқтириб олганлр сони 7589 кишига, вафот этганлар сони 42 кишига етди (шундан 6 киши – охирги суткада), 427 киши соғайиб кетди.
Буюк Британияда 40 йил давомида умрини дунёнинг турли бурчакларида одамларни қутқаришга бағишлаган таниқли мусулмон шифокор коронавирусдан вафот этди. Нигериялик асли мусулмон ва илгари Буюк Британиядаги энг йирик шифохоналардан бирининг раҳбари, таниқли тиббиёт мутахассиси бўлган 68 ёшли доктор Алфа Сааду 2 ҳафта давомида вирусга қарши курашди.
Исломий онлайн маконни кузатиб, баъзида мусулмонлар орасида эмлашга қарши бўлганлардан бошлаб, ернинг текислиги ҳақида назарияларгача бўлган фитналар сони ва сифатига (аниқроғи, бемаънлигига) ҳайратда қоласиз. Табиийки, савол туғилади: бунинг сабаби нимада? Мен узоқ вақтдан бери ушбу мавзу билан қизиқаман, шунинг учун бу ҳақида ёзишга қарор қилдим.
Коронавирус аломатлари бўлмаган, лекин аллақачон коронавирус билан касалланган одамлар уни ёнида турган одамларга юқтириши учун аксириш ёки йўталиш шарт эмас. PLOS ONE веб-сайтида пайдо бўлган Дэвисдаги Калифорния университети аэрозоллар физикаси соҳасдаги мутахассисларнинг сўзларига кўра, оғиздан чиқадиган майда аэрозол заррачалари суҳбатдошларга юқиши учун шучаки гапиришнинг ўзи кифоя.
Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Башир, шунингдек, 15 нафар ҳарбий офицер ва 8 та фуқаро Баширни ҳокимият тепасига олиб келган 1989 йилги тўнтариш пайтида конституцияни бузганликда айбланмоқда. Сешанба куни Башир прокуратура раҳбари Саид ал-Язалдан Муҳаммад Сарридан олган хатда ушбу қарор ҳақида хабардор қилинди, деб хабар беради Arabi21.
Туркиянинг Sabah газетаси сешанба сонида чоп этилган махсус репортаж Масуд Молави Варданджани 2019 йил Истанбулда ўлдирилиши воқеасини очиб беради ва унинг Эрон разведкаси билан боғлиқ фитна қурбонига айланганини батафсил ҳикоя қилади.
Сайёрамиз бўйлаб коронавирус тарқалиши билан, сўнгги бир неча йил давомида барча янгиликлар кун тартибида биринчи ўринда бўлиб келган урушлар иккинчи эмас, балки ҳатто ўнинчи ўринга тушиб қолган. Ваҳоланки, айни пайтда Суриядаги уруш давом этмоқда.